Талабчан талаба не дейди?

Илмга чанқоқ талабалар ўқитувчидан мазмунли, пурмаъно маърузалар

тинглашни, ўша фан ҳақида билим ва тасаввурга, амалиётда етарли даражада малакага эга бўлишни истайдилар.

1980-1985 йилларда биз ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) Журналистика факультети талабалари ҳам Устозларимиздан ана шундай билим олишни истаган эдик. Ўқишни тамомлаганимизга 35 йилдан ошган бўлса-да ҳамон Очил Тоғаев, Ориф Саидов, Анвар Шомақсудов, Тоҳир Пидаев, Мухтор Худойқулов, Сайёра Низомиддинова, Ирисали Тошалиев Анвар Каримов, Абдулла Сайфутдинов, Воҳид Абдуллаев, Абдуғафур Расулов, Омонулла Мадаев,  Ғайбуллоҳ ас Салом, Нажмиддин Комилов, Абдулла Аюпов, Маҳмуджон Нурматов, Шодмонбек Азизов, Раҳбархон Муртазаева, Қобилбек Каримбеков каби ўнлаб профессор-ўқитувчиларимиздан олган билимларимиз билан улғайганимиздан, ҳаётда шунга яраша камол топганимиздан фахрланиб юрамиз! Бу Устозларга то абад таъзимдамиз.

Собиқ курсдошлар вақти-вақти билан учрашганимизда ана шу Устозлардан қандай чуқур билимлар олганимиз, ўқиш даврида улар билан бўлган қизиқарли, ҳаяжонли воқеаларни эслаб юрамиз.

«Ҳуррият» газетасида ёритилган «Дарснинг ЗАРРАЧА аҳамияти ЙЎҚ…» сарлавҳали мақолани ўқир эканман, бизнинг ҳам талабалик давримиздаги баъзи ўқитувчиларга «талабчан»лик қилганларимиз ёдимга тушиб кетди…

Тақдир-у қисматни қарангки, 50 нафар ҳамкурслар орасидан ўқитувчи бўлиш фақат каминага насиб этди. Турли газета-журналларда, китоб нашриётида, Марказий сайлов комиссияси матбуот гуруҳида ишлаш асносида 1987-1989 йилларда шу мўътабар даргоҳда соатбайлик асосида ўқитувчиликни бошлаганман. 2000 йилдан буён бўлғуси журналистларга дарс бериб, соҳамиз сирларини ўргатишга ҳаракат қиламан. Назарий билим билан бир қаторда ижодий маҳорат сирларидан сабоқ беришга интилар эканман, юқорида номларини эҳтиром ила санаб ўтган Устозларимдан ибрат ва андоза олишга интиламан.

Фан номзоди бўлишимда илмий раҳбарлик қилган профессор Файзулла Мўминовдан, оппонентлик қилишган профессорлар Хуршид Дўстмуҳаммад ва Қудрат Эрназаровлардан, ўша кезларда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашган Абдуғафур Расулов, Насимхон Раҳмон, Умарали Норматов, Азиз Қаюмов, Санжар Содиқ, Нурбой Жаббор, Шавкат Миралимов, Абди Маматов, Акмал Саидов, Нурдинжон Исмоилов, Пиримқул Қодиров, Зиёд Есенбоев каби улуғ Устозларимдан ҳам то абад миннатдорман.

Бугун етук кадрлар бўлиб етишиб, турли газета-журналларда, телевидение ва радиода, ахборот агентликлари ҳамда ахборот хизматларида, китоб нашриётларида, ижодий уюшмаларда самарали фаолият кўрсатишаётган шогирдларимнинг камолини кўриб қувонаман. Уларнинг камоли ҳаётим мазмунига айланиб бораётгандек гўё. Ҳаётимнинг ана шундай мазмунини бойитиб бориш эса ҳамон эзгу мақсадимдир.

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Журналистика факультети доценти

1211911194352а7ж3ш4икболАХкитоб

***

Қуйидаги мақола ҳам кўпчиликни мушоҳадага чорласа ажабмас.

Албатта талабаларга пухта билим берилиши, таълим сифати талаб даражасида бўлиши учун ректорат масъуллари доим назорат қилиб туришади. Афсуски, қуйидаги мақолада таърифланган ҳолатлар ҳам учраб туришидан ҳеч ким кўз юма олмайди…

Ҳаётда нималар бўлмайди, дейсиз. Бир кун шу мақола муаллифининг ўзи ҳам профессор-ўқитувчи бўлиб қолса, бугун талабчанлик билан ёзган гаплари ёдидан чиқмаса бўлгани. Илло, ўша давр талабаларининг меҳри ва ҳурматини қозонишига тилакдошмиз, дейди Дониш домла.

***

Возможно, это изображение (один или несколько человек и в помещении)

 Дарснинг ЗАРРАЧА аҳамияти ЙЎҚ…

Университет. Маъруза вақти. Уйқу элитган ва сумкасини қучоқлаб, партанинг устига бош қўйганча ухлаётган талабалар. Досканинг ёнида эҳтимол бугунги мавзу ҳам ёдидан чиқиб кетган кекса ўқитувчи: доцент, профессор, фан доктори… ҳар куни так­рорлайвериб, ёд бўлиб кетган ҳаё­­ти давомида кўрган-кечирганларини айтиб беряпти…
Бу ҳолат деярли барча таълим даргоҳларида учраса керак. Қўшилмасдан иложингиз йўқ. Ҳеч бўлмаса, бир марта шундай устознинг дарсида ўтиргансиз, маърузасида мазза қилиб ухлагансиз. Шундай эмасми?
Олий таълим муассасаларида соатлаб ўтилган маърузалар, юз варақлаб ёзилган конспектлар, мавзуни ёд олиб, доскада тўтиқушдек соатлаб сайрайвериш-сайрайвериш…
Афсуски, бу усуллар эскирганини ҳамон кўпчилик устозлар тан олмаяпти. Натижада талабалар дарсга “йўқлама” учун боряпти, абитуриентликдаги бир олам мақсадлари сўниб, орзулари 4 йил ичида ҳавога совурилмоқда. Тан олиш керак, мақсад олий маълумотли бўлиш эмас, бор-йўғи диплом олиш бўлиб қолди кўпчиликда. Балки, тўхтаб, сал бўлсаям ўзимизни ислоҳ қилиш вақти келгандир? Ҳамма гап ўзимизда! Қачонки биз асл мақсадимизни билиб, нима учун уйдан олисда ўқиётганимиз, келажакда ўзимизни ким сифатида кўра олишимизни белгилаб олсаккина, тизим ўз-ўзидан ислоҳ бўлиб, ўз ўрнига тушади. Ачинарлиси, бизга ҳам фарқи йўқдек. Талабаларга бир амаллаб дарсни тамомлаб, ётоқхонада ухлаш ёхуд қандайдир соатбай иш излаб, эртанги куни ўтиши учун пул топиш муҳим. Дарсларнинг эса заррача аҳамияти йўқ…
Чет давлатларда мактабдан тортиб университетгача ҳар битта фан бўйича амалий ишлар ва янгича ихтиролар қилинади. Кашфиётлар яратилади. Улар ҳеч қачон маъруза ва конспект билан чекланмайди, хўжакўрсин учун таълим олишмайди. Муҳими, улар фақат диплом учун ўқишмайди!
Бу гапимиз билан бизда Олий таълим тизими шунақа, барча устозлар қуруқ гап сотади, зерикарли маърузалар ўқийди, демоқчи эмасман. Лекин касбини суиистеъмол қилиб юрган устозлар ҳам кам эмас. Талаба эса “ғинг” деёлмайди, гапирса, ё ўқишдан ҳайдалади, жа “инсоф қилинса”, баҳолари пасайтирилиб, стипендиясидан маҳрум этилади. Талаба учун бундан ортиқ кўргулик борми?!
 Дурдона ЭЛМУРОДОВА,

ЎзМУ талабаси.
«HURRIYAT» газетасининг 2021 йил 22 март 12-13-қўшма сонидан.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>