Турбатга боргим келиб кетди

Бу китобни, ниҳоят, ўқиб чиқдим. 2020 йил октябрь ойи, Дўрмон.

Устозимиз, раҳматли Саъдулла Ҳакимнинг хонадонидаги таъзияда Шарофиддин Тўлаганов билан илк бор учрашдик. Фейсбукдаги чиқишларини иложи борича қолдирмай кузатиб боришим боис бу инсонни яхши танирдим.

1

Жанозада, албатта, чуқур ҳол-аҳвол сўрашганимиз йўқ, оддий салом-алик билан чекландик.

2021 йил январь ойида Шарофиддин аканинг китоби босилиб чиққанини ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар орқали билдим. Виртуал дўст бўлганим учун мен ҳам табрикладим. Кутилмаганда шахсий саҳифамга Шарофиддин акадан «Сизга ҳам бу китобимни совға қиламан» деган хабар келди. Февраль ойи бошида дастхат ёзилган китоб менга етиб келди. Ҳа, етиб келди. Шахсан учрашиб ололганим йўқ.
Бирор марта бир даврада ўтириб, суҳбат қурмаган, укаси ё синглиси тенги бўлган менга ўз китобини дастхати билан туҳфа қилган бу инсоннинг бу илтифоти, очиғи, мени хурсанд қилди.
Шарофиддин аканинг китобини ўқиб чиқарканман, ҳаёт йўлимизда ўхшашликлар борлигига амин бўлдим. Низомий университетида ўқиганимиз, у кишининг аслида тарихчи бўлса-да, журналистика соҳасида фаолият кўрсатаётгани, мен ҳам аслида ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича ўқиган бўлсам-да, журналистика соҳасида озми-кўпми меҳнат қилиб келаётганим… Ҳатто бировнинг қўшиғини бошқа биров айтганини, баъзи киноларнинг янги вариантини қабул қилолмаслик ва ҳ.к.
Ҳаётий манзаралар тасвирланган китобни ўқиш жараёнида муаллифнинг ўта синчковлиги, ёшлигидан кундалик тутиши, яқинларига, дўст-биродарларига меҳрибонлигига ҳавас қилдим.
Китобни ўқиётиб, Шарофиддин акадан бошқа яна бир турбатлик инсон танишим бўлиб чиқди. Кўп йиллар Республика таълим маркази директори бўлиб ишлаган Ислом Исоқович ҳам турбатлик экан. Бир инсоннинг қандайлигини билишни истаганлар у билан сафарга чиқса, албатта, билиб олади. Мен ҳам Ислом Исоқовични 1999 йилдан, «Маърифат» газетасида фаолият бошлаганимдан бери биламан. 2009 йилда Сирдарё вилоятида ўтказилган «Умид ниҳоллари» спорт ўйинлари тараддуди боис Гулистон шаҳрида 52 кун бирга яшаганмиз. Ислом Исоқовичнинг одамийлиги, раҳбарлик, ташкилотчилик салоҳиятини яқиндан ҳис қилганмиз.
Бироз чалғидим.
Хуллас, ўзбекнинг яшаш жойи, қишлоғи бир-бириникидан жуда узоқ бўлиши мумкин, лекин одамлари, уларнинг феъл-атвори, соддалигу қувлиги ўхшашдир.
«Турбат йўлидаги қайдлар» китобини ўқиб, ўзимнинг қишлоғим, у ернинг одамлари, ёшлигимда 60-70 ёшларда бўлган бобо-момоларнинг деярли барчаси ҳозирда ҳаёт эмаслиги ёдимга тушиб кетди. Шу билан бирга, Навоий томонидан бир ғазалида «айбғинаси» бор дейилган Атойи, Туроб Тўла, Ислом Зокиров, Шарофиддин Тўлаганов каби инсонлар туғилган Турбат қишлоғига боргиси келиб кетди одамнинг.
(Китобни иштиёқ билан ўқидим. Бироқ айтиб қўяй: унинг айрим имло хатолари билан чоп этилгани бу иштиёққа таъсир этолгани йўқ)

 Возможно, это изображение (книга и текст «Typ6aT йyлиAarи KaйAлap 2021-6-2 2021-6-222:31 22:31»)

 Шерали НИШОНОВ

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>