Умар ота тимсолида буюк Румий билан ошно бўласиз

Жалолиддин Румийнинг бетакрор асарларидан ва пурмаъно ҳикматларидан

баҳраманд бўлмаган ўзбек китобхони топилмаса керак. Буюк адибнинг ҳақиқат маёғи янглиғ ҳикматларидан машҳур «Қашқирлар макони» («Курдлар вадийси») фильмида Умар ота образи орқали ҳам баҳраманд бўласиз. Ажойиб хушхабарни қарангки, киномухлислар меҳрини қозонган Умар ота ролини ижро этган таниқли актёр Эмин Ўлжай билан дийдор кўришиш насиб этар экан! 
Сайтимизга юборилган хабарда ёзилишича, Туркия Маданият вазирлигининг Кино бошқармаси ва Юнус Эмро институти кўмаги билан Аврасия нодавлат жамоатчилик ҳамкорлиги фонди томонидан ташкил қилинаётган «Турк фильмлари ҳафталиги» 25-28 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.Ҳафталикда турк киношинавандалари томонидан юқори баҳоланган фильмлар намойиш қилинади.«Новвой бобо», «Ишқ сири», «Қашқирлар макони: Ватан», «Қизиқувчан болалар: Даҳлиз воқеаси», «Жигарим» каби фильмлар намойиши режалаштирилган тадбирга «Новвой бобо», «Ишқ сири» фильмларининг режиссёри Куршат Кизбаз, актриса Ҳаят Ўлжай ва «Қашқирлар макони: Ватан» фильмидаги Умар бобо роли билан томошабинлар меҳрини қозонган таниқли актёр Эмин Ўлжай иштирок этади.Ўзбекистонда турк сериалларига, актёр ва актрисаларига қизиқиш кучли бўлгани боис «Турк фильмлари ҳафталиги» юқори даражада ўтиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида барча фильмлар Алишер Навоий номидаги Киносарой залларида томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинади.

т1

Шундай хуш кайфиятда «Ён дафтарим»га ёзиб олган Жалолиддин Румийнинг ҳикматларидан Сизга ҳам илиндим, азиз мухлислар!

• Гулнинг гўзаллиги уруғидан; инсоннинг ҳусни эса қалбидандир.
• Кўнглингни покламабсан-ку, тинмай таҳорат олганинг нимаси?!
• Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.
• Поктийнат кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлмоқ, подишоҳлар бошига тож бўлмоқдан афзалдир.
• Ҳожат эмас, ҳаммасини сўзла баён қилмоққа, бир боқмоқ минг сўздан яхшидир англаганга.
• Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.
• Ҳар ҳолни хайр, ҳар кечани қадр, ҳар келганни Ҳизр бил.
• Инсон табассуми билан тарбиясини, нимага кулгани билан савиясини намоён қилади.
• Эй, дўст! Мен Мажнун эмасман, аммо чақирсанг чўли биёбонга боришга ҳам тайёрман.
• Кўнгил боғ, кўзлар булутдир. Булут йиғласа боғлар яшнагай.
• Шамдек ёш тўк, кўнгил уйинг чароғон бўлсин.
• Биз севсак гар, ер бўламиз, биз севсак гар, сел бўламиз. Биз севсак гар, лол бўламиз, биз севсак гар, жон бўламиз.
• Модомики, ҳамманинг гуноҳини бекитолмайсан, ўз кўзингни юмиб қўя қол.
• Дили ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиз саналгай.
• Бизни билган билади, билмаган ўзи билади.
• Дўст деб аччиқ гапирганга эмас, аччиқни ширин гапирганга айтилади.
• Дунё тузоқдир, дони ҳою-хавасдир.
• Гўзал кунлар келишини кутма. Унга томон бормоғингни унутма.
• Китоб ўқишдан олдин ўзимизни ўқишни ўрганайлик.
• Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.
• Ғайратинг қанотингдир.
• Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.

. Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

• Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард.
• Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.
• Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф?
• Ишқ азоби тортмаган юрак ё телбанинг, ё мурданинг юрагидир.
• Эй, ёр! Биз ишқ узумининг шингиллари эдик-ку! Бошқа шишаларга шароб бўлибмиз, бошқа хаёлларда ҳароб бўлибмиз.

«Турк фильмлари ҳафталиги» ўзбек киномухлисларига бебаҳо совға бўлади, албатта. Бунинг учун ушбу тадбир ташаббускори ва ташкилотчиларидан миннатдормиз

Дилбар ТУРКАН,

http://uchildiz.uz сайти мухбири

You may also like...

4 Responses

  1. Маъруфжон Йўлдошев:

    «Шундай хуш кайфиятда «Ён дафтарим»га ёзиб олган Жалолиддин Румийнинг ҳикматларидан Сизга ҳам илиндим, азиз мухлислар!»

    Илинишга илинибсизу таржимонини ҳам ёзиб қўймабсиз-да, Дилбар хоним.

    • Фикрингизга қўшиламиз. Оддий адабиёт ва санъат мухлиси ғўрлик қилибди…
      Ҳечдан кўра кеч бўлса-да ўзингиз таржимоннинг исм-фамилиясини шу ерга фикрнома тарзида бўлса-да ёзиб қўйсангиз, саҳифамиз «кемтиги»ни тўлдиришга ва мухлисларимиз маънавий оламини бойитишга хизмат қилган бўлар эдингиз. Олдиндан миннатдорчилик изҳор этамиз.

    • Сайтимизга шу қадар эътибор билан қараганингиз учун алоҳида ташаккур изҳор этамиз. Ижодингиздан 90-9120963 телефон телеграмига юборсангиз, сайтимизда ёритишга ҳаракат қиламиз. Эҳтиром билан Тўлқин Эшбек.

  2. Маъруфжон Йўлдошев:

    Эътибор учун ташаккур, устоз. Катта ҳурмат билан Маъруфжон Йўлдошев.
    https://myuldashev.blogspot.com/

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>