Янги китоб: «Ўзбекнинг ёмони бўлмайди»

«Янги аср авлоди» нашриёти томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

аъзоси Тўлқин Эшбекнинг «Ўзбекнинг ёмони бўлмайди» китоби чоп этилди.

ЖамиятТанлаш

Рўйхатдан ўтинг
12:25 / 01.06.2021
Тўпламдан адибнинг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган бағишлов, қасида ва назиралари, ҳажвий характерга эга, ҳазил-мутойибага бой шеърлари ўрин олган.

Тўлқин Эшбекни кўпчилик публицист, яна кимлардир педагог сифатида яхши танийди. Аммо унинг шеър ёзишидан аксариятимизнинг хабаримиз йўқ. Талабалик йилларидан бошлаб шеърий машқлари газета ва журналларда чоп этилган Тўлқин Эшбек курсдошлари даврасида ўтказиладиган шеърхонликларда фаол иштирок этган. Ушбу китобга ҳам ижодкорнинг йиллар давомида ёзилган ва мамлакатимиздаги нуфузли вақтли нашрларда чоп этилган шеърлари киритилган.

– Китоб ижодкорнинг фарзанди, – дейди Тўлқин Эшбек. – Ушбу китобга назмда битган асарларимни саралаб, ўқувчиларга тақдим этишга ҳаракат қилдим. Шеърий тўпламим Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, профессор Умарали Норматов сўз бошиси билан чоп этилди. Шеърлар устида бир муддат ишлашга тўғри келди. Янги Ўзбекистонимизнинг фаровон кунларига аталган назмда битилган асарларимни ҳам киритишга қарор қилдим.

Китоб уч минг ададда, Феруза Қувонова муҳаррирлигида чоп этилган.

 

Дилобар Маматова, ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/yangi-kitob-ozbekning-yomoni-bolmaydi_272078

***

Янги китоб

ЎЗБЕКНИНГ ЁМОНИ БЎЛМАЙДИ

Қувноқ ижодкорнинг сатрлари дилни қувнатади. ЎЗбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбекнинг ушбу тўпламидан ўрин олган ҳажвий шеърлари газета-журнал ва ижтимоий тармоқларда ёритилганидаёқ мухлисларини топган. Унда бахт йўлини излаётган ёшлар ва оиланинг қадрига етиб-етмаётганлар учун сабоқ бўладиган “малҳам гап”лар кўп. Муаллифнинг асл муддаоси ўқувчини чорлаш экани сара сатрларда акс этиб турибди.

Муаллиф: Тўлқин Эшбек
Муҳаррир: Феруза Қувонова
Бадиий муҳаррир: Дилфуза Салихўжаева
Компьютерда саҳифалавчи: Дилдора Журабекова
Техник муҳаррир: Умидбек Яхшимов
Нашриёт: “Янги аср авлоди” нашриёти
Адади: 3000 нусха
Фото муаллифи: Аҳмад Тўра
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт (http://ijod.uz/) I Телеграм (https://t.me/yozuvchilar_uz) I Фейсбук (https://www.facebook.com/yozuvchilar.uyushmasi.9/)

***

1а

Туғилган кун

ТЎЛҚИН ЭШБЕК

1 июнь Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист, ёзувчи Тўлқин Эшбек таваллуд топган кун. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси ижодкорни ушбу сана билан самимий муборакбод этади.
Тўлқин Эшбек 1963 йил 1 июнда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 1985 йили Тошкент Давлат университети Журналистика факультети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган.
Ижодкорнинг қисса, ҳикоя ва шеърлардан иборат “Жигарбандлар”, “Шабада эсган кун”, “Қишлоқлик бола қиссаси”, “Жайдари ҳангомалар”, “Адашган қиз қисмати”, “Ўзбекнинг ёмони бўлмайди” каби китоблари нашр этилган.
Тўлқин Эшбек 1993 йили Усмон Носир мукофоти, 2007 йили “Олтин қалам” миллий мукофоти, 2019 йили “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт (http://ijod.uz/) I Телеграм (https://t.me/yozuvchilar_uz) I Фейсбук (https://www.facebook.com/yozuvchilar.uyushmasi.9/)

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>