Янги Ўзбекистон ва янги давр авлоди

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар Бошқармасида «Янги Ўзбекистон

ва янги давр авлоди» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, ЎзМТДПдан халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбек «Янги Ўзбекистон ва янги давр авлоди» мавзуида маъруза қилди.

2

— Соҳа мутахассислари фикрича, жамиятнинг тараққиёти уни ҳаракатлантирувчи кучига боғлиқдир,- деди маърузачи.- Жамиятни ҳаракатлантирувчи куч эса –халқ. Халқ тафаккурини, умуман дунёқарашини ўстирмасдан, ўзгартирмасдан маърифатни юксак поғонага кўтармасдан туриб юксак маънавиятга эришиш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 26 мартда имзолаган “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш” каби ўта долзарб вазифалар белгилаб берилган.

Мамлакат тараққиёти биринчи галда ёшларга боғлиқ. Ёшларни ақл-идрокли, билимли, ориятли, дид-фаросатли қилиб тарбиялашимиз шарт. Ёшлар тарбиясида, аввало, оила масъул. Кўпинча ота-оналар ўз айбларини мактабга ағдаради. Ҳолбуки, мактабнинг биринчи галдаги вазифаси болага билим беришдир. Болани шахс сифатида шаклланиши оилага боғлиқ.

Давр оила олдидаги вазифаларни янада такомиллаштириш лозимлигини кўрсатмоқда. Янги турмуш тарзини шакллантиришда маънавиятнинг роли беқиёс. Қарор Янги Ўзбекистонни янги ёшлари дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилади.

Халқимиз – қадимдан юксак маънавиятли миллат сифатида танилган. Бутун дунё халқларига ўз билими, эътиқоди, мардлиги, ватанпарварлиги, оилапарварлиги, тарбиячилиги билан ўрнак бўлиб келганлиги тарихий ҳақиқат.

Қадимдан халқимиз – оилапарвар бўлган. Оила – муқаддас. Оила – маънавиятлиликни шакллантириш воситасидир.

Қарорда “2021-2023 йилларда Маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш” вазифаси белгиланган. Ҳар бир туман, қишлоқ марказларида Маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бу ёшлар дунёқарашини ўзгартиришига, миллий урф-одатларимизни, миллий қадриятларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишига ўргатиши шубҳасиз. Шу билан биргаликда ҳар бир маҳалла гузарларида, ҳар бир ташкилот биносида зиё маскани “Маънавият ва маърифат” хоналари ташкил этилса бу хонада Қарорда “2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимининг тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига бакалавриат босқичида “Маънавиятшунослик”, магистратура босқичида “Касбий маънавият” фанлари киритилиши кўрсатиб ўтилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 19 январдаги маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтган “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир”, деган фикри мамлакатимиздаги барча раҳбарларни, айниқса, зиёлиларни янада ҳушёр торттирди. Демак, жамиятда маънавиятнинг роли, аҳамияти беқиёс.

Маънавиятлик инсонга хос. Демак, инсонларни, айниқса, Янги Ўзбекистонни янги ёшлари юксак маънавиятли, юксак билимли, юксак дидли, юксак фаросатли, юксак ақлли, билимли, етук мутахассис бўлиши зарур.

Қарор Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этишга хизмат қиладиган энг муҳим ҳужжатдир.

Эндиги асосий вазифа эса қарорни барча бандларини виждонан бажариш унинг мазмун-моҳиятини халққа етказишдир.

Интерфаол тарзида ўтказилган давра суҳбатида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мухтасар жавоблар олдилар.

 

Нодира ШАРИПОВА,

халқ депутатлари Олмазор туман кенгаши депутати,

Маҳлиё МИРСОАТОВА,

Ўзбекистон Журналистлари Ижодий уюшмаси аъзоси,

Зарнигор ҲАСАНОВА,

http://uchildiz.uz сайти мухбири

You may also like...

1 Response

  1. Zarnigor:

    Juda toʻgʻri gaplar, bilim berish har pogʻonada boʻlishi kerak.
    Shunday mavzuni olib chiqqaningiz uchun rahmat kattakon ustoz, martabangiz bundan-da yuksak boʻlsin

Добавить комментарий для Zarnigor Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>