Яқин келажакка назар

Энди Ўзбекистон Миллий университети ва Талабалар шаҳарчаси оралиғидаги кичик

йўл бузилиб, автобус ва машиналар қатнови тўхтатилади. Чунки ҳеч замонда кўрганмисиз кўркам боғ, сўлим сайлгоҳ ичидан транспорт қатнови ўтганини. Ҳа, англаганингиздек, бу ерда гўзал иншоот қад кўтариш арафасида.

Яқин келажакка назар

Айни дамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети атрофидаги тезкор қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Бунда яқин кунларда олийгоҳнинг ландшафт-дизайнининг ўзгариб, янги қиёфага кириши кўзланган. Шунингдек, 100 йиллик тарихга эга университетнинг қатор факультетлари ва уларга олиб бориладиган йўллардаги носозликлар бартараф этилиши ва талабаларга кўплаб қулайликлар яратилиши режалаштирилган.
Университет атрофи бўйлаб барпо этилаётган хиёбонда барча қулайликга эга кутубхона, замонавий дам олиш айвонлари, яшил майдон ва гулзорлар барпо этилиши кўзда тутилган.
photo5393474949856995851.jpg
photo5393474949856995852.jpg
photo5393474949856995853.jpg
photo5393474949856995854.jpg

 Дилобар Аслиддин қизи, ЎзА​​

http://www.uza.uz/oz/society/ya-in-kelazhakka-nazar-06-02-2019?sphrase_id=1289436

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>