Ёшларнинг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш йўлида

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон

Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишлаб “Конституция – давлат ва жамиятнинг ҳуқуқий асоси” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий университети проректори Давлатбой Жумабоев ва бошқалар мамлакатимизда ёшларни мустақил фикрли, баркамол шахс этиб вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу борада қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар навқирон авлоднинг таълим-тарбия олиши, жамиятда муносиб ўрнини топишида муҳим омил бўлмоқда.
Биринчи Президентимизнинг 2001 йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларнинг сифат ва самарадорлигини янада оширди.
– Бугунги тадбирда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бағишланган маърузам билан қатнашдим, – дейди Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, юридик фанлар доктори, профессор Ҳалим Бобоев. – Ҳуқуқий маданият бу нафақат қонунларни билиш, балки қонунларга қатъий амал қилиш маданияти ҳам демакдир. Бу каби тадбирлар ёшларни ижтимоий фаол, қатъий позицияга эга, ўз ҳаётидаги долзарб масалаларни чуқур билим, юксак маданият билан ҳал эта оладиган авлод этиб тарбиялашга хизмат қилади.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
***
Ушбу маънавий-маърифий тадбирни теран нигоҳ, ҳозиржавоблик ва маҳорат билан ёритган ЎзМУ Журналистика факультетининг истеъдодли талабаларидан бири бўлган ва бугунги кунда ЎзАдек улуғ даргоҳда фаолият кўрсатаётган Шаҳноза Маматуроповага, Ўзбекистон Телерадиоканали ижодкорларига самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.
Қуйида мазкур тадбирдан лавҳалар тақдим этилмоқда.
к1 к2 к3 к4 к5 к6
ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

1 Response

  1. Foziljon:

    Sard-harajatini bilmagan hamyonidan ayrilgan kabi, huquq va mahburiyatini bilmagan hammasidan ayriladi

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>