Ёшлар келажак бунёдкори

Бугун китоб ўқиётган бир бола телевизор кўраётган ўнта болани бошқариши

мумкин.

Шавкат Мирзиёев

 Ҳақиқатдан ҳам муҳтарам Президентимиз юқорида таькидлаб ўтганларидек, бугунги ёшлар шижоатга, жасоратга бой бўлиши билан бирга манан етук, илмли, фаросатли зукко бўлиб етишмоқда.У хоҳ спорт хоҳ тиббиёт ёки математика-физика ёинки адабиёт соҳаси бўлсин келажагимиз бўлган ёшлар юртимиз байроғини юксакларга кўтаришда, жонажон она тилимизни жахон минбаридан янграшига хизмат қилмоқда.

2

Улар яратган технологиялар бугун инсонлар оғирини енгил қилмоқда, улар ёзган асарларни бугун жахон тан олмоқда. Улар бугунинг ёшлари. Лекин, ҳамма ёшлар ҳам яратилаётган имконияатлардан тўғри фойдаланяптими? Чиндан ҳам ёшларимиз билан фахрлансак арзийди. Биз келажагимиз деб айтаётган ёшлар чин маънода келажак бунёдкорлари бўлиши зарур.

Тарғибот мақсадида тез-тез ёшлар, ўсмирлар билан суҳбатда бўламан. Уларнинг олдига қўйган мақсадлари бир олам. Уларнинг шижоати кўзни қувнатади, дилга ғурур солади. Бугун вақтини компутерхоналарда,ҳар хил кўнгил очар масканларда олтинга тенг вақтини ялло қилиб ўтказаётган ёшлар йўқ дейсизми?

Ярим тунда кучада безорилик қилаётганлар,бировнинг молига жониа қасд қилаётганлар, мўмай пул илинжида гиёҳванд дориларни пуллаб қанчадан қанча ёшларни заҳарлаётганлар, зўравонлик қилаётганлар,ахлоқсиз ишларни қилиб ўзбек номига доғ тушираётганлар ҳам бир талай.Уларни кўриб касбимни тўғри танлаганимга яна бир бор ишонч хосил қиламан.Уларни бундай ёлдан қайтариб ,яна илмли, комил инсонга айлантириш бурчим еканлигидан фахрланаман.

Халқимизда “бир болага етти маҳалла ота-она” деган гап бежиз айтилмаган.Ёшларни тарбиялашда ҳаммамиз бирга ҳаракат қилишимиз керак.Ахир инсонни жамиат тарбийалайди деган нақл бежизга емас .Бугун жамиятда ҳар бир инсон бир-бирига эътиборли бўлсалар бирорта ахлоқи бузуқ, бирорта ўғри бўлмайди.

 

Наргиза Искандарова,

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани

ИИО ФМБ ТБ катта терговчиси майор

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>