Ёш ижодкорлар Зоминга жам бўлди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган

Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари бир неча йиллардан буён истеъдодли ёшларни кашф қилишга хизмат қилиб келмоқда.

ЖамиятТанлаш

18:32 / 05.07.2021
Бу йил семинар тадбирлари 2021 йилнинг 5-8 июль кунлари анъанага мувофиқ Зомин туманининг “Ўриклисой” oромгоҳида сўлим табиат бағрида ўтказилмоқда.

Юртбошимизнинг “Ёш ижодкорларнинг мустақил Ватан адабиётига Жиззах диёридан қўяётган қадамлари қутлуғ бўлсин!” деган сўзлари Зомин семинарининг бош шиори ҳисобланади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, 5 июль куни эрта тонгдан ёш ижодкорлар, устоз ёзувчи шоирлар, публицист-драматурглар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари Ёзувчилар уюшмаси биноси олдида жам бўлган. Йиғилганлар дастлаб Адиблар хиёбонидаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйган. Шундан сўнг иштирокчилар автобусларга ўтириб Жиззах вилояти Зомин туманига йўл олган.

Семинар ищтирокчилари Зомин тумани марказидаги Осиё тантаналар мажмуасида карнай-сурнай садолари остида нон ва гуллар билан кутиб олинди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Фуркат Жўрақулов, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тушликдан сўнг барча Зомин семинари иштирокчилари замонавий автобусларда тоғ бағридаги Ўриклисой дам олиш мажмуасига йул олди.

Бир неча соатда Зомин туманига етиб келган семинар иштирокчилари “Ўриклисой” оромгоҳига жойлашди. Куннинг иккинчи қисмида семинарнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Оқшом тушгач, адабий суҳбатлар, шеърхонлик кечаси йўл чарчоқларини қувиб юборди.

6 июль куни семинар иштирокчилари бадиий адабиётнинг назм, наср, драматургия, бадиий публицистика, бадиий таржима, болалар адабиёти, адабий танқид йўналишлари бўйича шўъбаларга бўлинган ҳолда маҳорат дарсларини олиб боради. Иштирокчиларнинг асарларини саралаш ва улар учун маҳорат сабоқларини ўтказиш мақсадида таниқли ижодкор устозлар, адабиётшунос олимлардан иборат 35 кишилик ишчи гуруҳ ташкил қилинган.

Бу йилги семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 66 нафар ёш ижодкор ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан юборилган 9 нафар истеъдодли ёш ижодкор – анъанавий қўшиқ ижрочилари, бастакорлар, кинематография соҳаси ёш ижодкорлари, рассомлар (китобат санъати йўналишида таҳсил олаётган талабалар) иштирок этмоқда.

Семинар доирасида жуда қизиқарли тадбирлар, жумладан, ёш ижодкорлар ва устоз адиблар иштирокидаги адабий кечалар, мушоиралар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар намойиши ва муҳокамаси, ёш шоир+бастакор+ижрочи учлиги учрашувлари ўтказилади.

Ёш истеъдод эгаларини кашф қилиш, уларнинг бадиий қобилиятини янада ривожлантириш, устоз-шогирдлик анъаналарини йўлга қўйиш мақсадида ўтказилаётган Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари иштирокчиларда ёрқин таассуротлар қолдиради.

https://uza.uz/uz/posts/yosh-izhodkorlar-zominga-zham-boldi_282235

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>