Ўзбекистон автомобиллари дунёда машҳур!

2016 йилнинг биринчи ярмида Россия бозорида 8 ярим мингдан зиёд GM Uzbekistan автомобиллари сотилди!

Бу хабарни шунчаки ўқиб бўлмайди. Юртимиз эндигина давлат мустақиллигига эришган дамларда «Ўзбекистон техника, технология соҳаларида қолоқлик ботқоғига ботади» дея айюҳаннос солганлар, бизни камситиб оғиз кўпиртирганлар бу манзарани — Ўзбекистоннинг беқиёс ютуқларини кўриб қўйсинлар, дейди Дониш домла ғурур билан.

http://kun.uz сайтида хабар қилинишича, Европа бизнеси ассоциацияси авто ишлаб чиқарувчилар қўмитаси 2016 йилнинг биринчи ярмида Россия автомобиль бозори таҳлилларини тақдим этди.

Унга кўра, 2016 йилнинг биринчи ярмида  Россия автомобиль бозорида жами бўлиб 672,140 дона автомобиль сотилган. Бу рақам 2015 йилнинг шу даврида 782,4 мингтани ташкил этганди.

Хусусан, таҳлилларда GM Uzbekistan автомобилларининг Россия бозорида сотилишига оид маълумотлар келтирилган. Унга кўра, жори йилнинг январь-июнь ойлари Россия Федерациясида GM Uzbekistan ишлаб чиқарган 8574 дона янги автомобиль сотилган.

Шуни ҳам қайд этиб ўтиш жоизки, 2015 йилнинг шу даврида 10357 автомобиль сотилган эди.

2016 йилнинг июнида Россияда 1136 дона GM Uzbekistan автомобили сотилган бўлса, бу ҳисоб 2015 йилнинг шу даврида 1735 дона автобиль сотилганини кўрсатмоқда.

Келгусида бу рақамлар янада ортиб бораверса ажабмас. Чунки, Ўзбекистон автомобиллари сифати, қуввати, бежиримлиги билан дунёдаги машҳур автомобиллар орасида энг яхши кўрсаткичларга эришмоқда!

нексия

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>