Ўзбекистон ва Қозоғистон ягона ахборот майдони яратишни режалаштирмоқда
Бу эзгу саъй-ҳаракатлар ўзбек ва қозоқ журналистларининг ижодий ҳамкорлик қилишлари учун катта имконият яратади, дейди Дониш домла талабаларини янада фаолликка ундаб.
Унда имзоланган шартномалар, келишувлар ва маслаҳатлашувлар асосида, шунингдек, икки давлат ҳудудида телерадиодастурларни эркин алмашиш ва тарқатиш йўли билан ягона ахборот майдонини яратиш имкониятлари кўриб чиқилди.
“Бугунги учрашувда ахборот майдони соҳасидаги алоқалар масалалари муҳокама қилинди, — дейди Е.Утембаев. — Натижада телерадиоузатиш жабҳасида иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган “йўл харитаси”ни тузиш бўйича келишувга эришилди. Мазкур “йўл харитаси” ҳам Қозоғистонда, ҳам Ўзбекистонда рўй бераётган ижобий жараёнларни кўрсатиш имконини берадиган қўшма илмий ва таълим, айни чоғда ахборот дастурларини яратишга хизмат қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон билан биргаликда қўшма радио тузиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Аслида бу биз учун жуда яқин ва самарали ҳисобланади, қолаверса, умумий аудитория топишда муҳим аҳамиятга эга”.
У ҳар икки давлат иқтисодиётини рақамлаштириш учун ахборот маконида яқиндан интеграцияни йўлга қўйиш ва ўзаро қўшма технологияларни яратиши муҳимлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
МТРК раиси А.Хаджаев ахборот майдонида ҳамкорлик қилиш ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Марказий Осиёда ўзига хос кескин ўсиш намойиш этиш орқали мустаҳкам алоқалар бўйича барчага намуна кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.
http://xs.uz
Сўнгги фикрлар