Ўзбекистон–Исроил: халқаро илмий ҳамкорлик – тараққиёт мезони

Ўтган йили октябрь ойида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университетида ўтказилган «Математика ва физиканинг долзарб масалалари» мавзусидаги халқаро илмий анжуман Ўзбекистон–Исроил давлатлари олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун муҳим пойдевор бўлган эди. Анжуманда Исроил, Россия, Мексика, Қозоғистон каби давлатлардан юздан ортиқ таниқли олимлари иштирок этган. Анжуман очилиш маросимида Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Эдуард Шапиро, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Ўзбекистон Миллий университети ректори Мараҳимов Авазжон, Холон теника институти президенти Эдуард Якубов ва бошқалар ушбу конференциянинг икки давлат илмий ҳамкорлигидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритди. Мазкур анжуман Ўзбекистон ва Исроил олимлари алоқаларини ривожлантиришга, илм-фанни амалиётга кенг тадбиқ қилиш бўйича тажриба алмашишга, шунингдек, республиканинг ёш изланувчилари томонидан олинган натижаларни кенг тарғиб қилишга йўналтирилгани кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган.

Ана шу халқаро илмий алоқаларни изчил давом эттириш мақсадида 2018 йилнинг 13-20 февраль кунлари Ўзбекистон Миллий университети ректори бошчилигидаги бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар Исроилнинг Холон технология институтига ташриф буюрди.

рекХол4

рекХол5

рекХол1 рекХол2 рекХол3

рекХол7 рекХол6

Ўзбекистонлик меҳмонларни 14 февраль куни Исроилнинг Холон технология институти президенти, профессор Эдуард Якубов мамнуният билан кутиб олди.

Ўзаро давра суҳбатида ЎзМУ ректори, профессор Авазжон Мараҳимов Ўзбекистоннинг бугунги истиқболи, эришилаётган натижалар, Ўзбекистон Миллий университетининг қарийб бир асрлик тарихи ва фаолияти тўғрисида сўз юритди.

Икки томонлама мулоқотда Ўзбекистон миллий университети ҳамда Холон технология институти ўртасида замонавий инновацион ўқув дастурлар ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, изланишлар соҳасида академик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқиш, мультидисциплинар дастурларни йўлга қўйиш, ЎзМУ негизида Холон технология университети факультетини ташкил этиш юзасидан келишиб олиниб, бу борада Меморандум имзоланди.

– Университетларимиз олимларнинг ўзаро ҳамкорлиги мустаҳкамланиши ёшларнинг келгуси тадқиқотлари учун пухта замин яратади,– дейди Холон технология институти раҳбари Эдуард Якубов.– Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқида ёшларга қаратган эътибори, жаҳолатни маърифат билан енгиш юзасидан билдирган фикрлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Ушбу конференция ҳам олимлар ҳамкорлиги орқали ёшларнинг илмий изланишларида янги уфқлар очиши шубҳасиз.

Ўзбекистонлик меҳмонлар Холон шаҳридаги Аутизм синдроми билан касалланган болалар учун мўлжалланган мусиқа мактабида болалар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўқитиш методикаси билан яқиндан танишдилар. Холон технология институти ўқув лабораториялари, жумладан, Инновацион марказ лабораториялари, 3D моделлаштириш лабораторияси (Design & Manufacturing), Компьютер хавфсизлиги, Роботехника каби лабораториялари фаолияти катта қизиқиш уйғотди. Бу ерда мазкур лабораторияларда иш олиб бораётган талабалар тадқиқотлари ва натижалари, уларнинг инсонлар ҳаётидаги аҳамияти ҳақида атофлича маълумотлар берилди.

Ўзбекистонлик меҳмонлар 15 февраль куни Исроилнинг Хайфа шаҳридаги Технион (Исроил технология институти) институтига ташриф буюрдилар.

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, Математик анализ кафедраси мудири, академик Азимбой Саъдуллаев ва Исроил математиклар ассоциацияси президенти, профессор Коби Рубинштейн иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Миллий университети ва Технион институти ўртасида амалий математика ва математик муҳандислик йўналишларида қисқа муддатли профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда математик изланишлар соҳасида академик алоқаларни ривожлантириш юзасидан ўзаро келишиб олинди. Мазкур келишувга биноан профессор Коби Рубинштейн 2018 йил апрель ойида ЎзМУга 2 ҳафталик семинар-тренинг ўтказиш учун ташриф буюради.

Ўзаро учрашувлар давомида университетларимиз ўртасида биология ва биотехнология соҳаларида ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, биргаликда халқаро лойиҳаларда иштирок этиш, дистанцион семинарлар ўтказиш масалалари юзасидан ҳам келишиб олинди.

Технион институти илмий-тадқиқот Фондининг илмий-тадқиқотларни тарғиб қилиш бошқармаси бошлиғи Давид Шем-Тов билан учрашувда Ўзбекистон миллий университети ва Технион институти илмий-тадқиқот Фонди ҳамкорлигида Европа иттифоқининг Horizon 2020 ва Erasmus+ лойиҳаларида биргаликда иштирок этиш, илмий-тадқиқотлар соҳасида алмашинув ва ҳамкорликни кучайтириш юзасидан келишувларга эришилди.

Технион институтининг халқаро академик алоқалар бўйича координатори Дана Бен-Ари билан учрашувда университетлар ўртасида математика, физика, химия, биология ва информацион технология йўналишлари бўйича қисқа муддатли алмашинув курслари ташкил этиш, ўқитиш методикаси, дастурлари юзасидан тажриба алмашиш юзасидан келишиб олинди.

– Исроил давлати олий таълим муассасалари билан илмий ҳамкорликларни ривожлантириш бугунги кунда илм-фаннинг турли жабҳаларида тадқиқотлар олиб боришда янги-янги уфқларни очишига ишонамиз,– дейди ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов.– Бундай маърифий алоқалар, илғор халқаро тажрибалардан андоза олиш таълим сифатини ошириш, ёш олимларнинг тадқиқотлари самарадорлигини амалда кўрсатишда муҳим аҳамият касб этаверади.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>