Ўзбекистон Миллий университети халқаро рейтингда муносиб ўринда!

Бироқ, бу ҳали биз учун чегара эмас!

1

Маълумки, охирги икки йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети дунёнинг бир қанча халқаро рейтинг агентликлари томонидан эълон қилиб бориладиган рейтингларда иштирок этиб келмоқда. Илк қадам Green metric, Moscov International University Rankings, Times Higher Education Impact Rankings ва QS University Rankings EECA каби халқаро рейтингларда иштироки бўлди.

2020 йилда университет худди шундай рейтинглардан бири “Times Higher Education Impact Rankings 2020” рейтингида 5 та йўналишда яъни Иқлим ўзгаришига қарши кураш, Камбағаликни бартараф этиш, Ижтимоий тенглик, Таълим сифати ва барқарор илмий глобал хамкорлик бўйича иштирок этган эди. 2021 йилда эса университет мазкур халқаро рейтингда ўтган йилга нисбатан кўпроқ йўналишларда яъни 12 та йўналишда иштирок этди ва бугун дунёнинг 1000 тали кучли университетлар таркибига кирган 1115 та университет орасидан 801+ ўринни эгаллаб кучли 1000 талик университетлар қаторидан жой олди.

Ўтган йилги натижалар таҳлилига қаралганда 2020 йил 5 та йўналиш бўйича иштирок этилган бўлса, бу йил 12 та йўналиш бўйича иштирок этилди. Шунингдек, йўналишлар бўйича натижалар таҳлили шуни кўрсатдики, “Камбағаллик йўқ” (No poverty) йўналишида 401+ ўринда, “Арзон ва тоза энергия” (Affordable and clean energy) 301+, (Reduced inequalities) , “Иқлим ўзгариши” (Сlimate action) 301+, “Гендер тенглиги” (Gender equality) 401+, “Саноат, инновация ва инфраструктура” (Industry, innovation and infrastructure) 601+, “Барқарор жамият” 601+ натижаларга эришилди. Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий изланишлари, илмий лойиҳалари ва университетда мазкур йўналишларда амалга оширилган ишлар ўтган йилгига нисбатан анча ўсганлиги рейтинг кўрсаткичларида яққол кўзга ташланди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси 2021 йилда дунёнинг бошқа рейтингларида ҳам иштирок этиб бугунги кунда ўз натижаларини кутмоқда. Бу борада университетда тизимли ва манзилли ишлар олиб борилмоқда. Бугун эълон қилинган  Times Higher Education Impact Rankings натижалари биз учун малака ва тажриба вазифасини бажарган бўлса энг асосий рейтинглар яъни Times Higher Education World University Rankings ва QS World University Rankings ларга кириш учун эса албатта, вақт ва давомий ҳаракат зарур.

 

 Раима Ширинова, 

ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректори 

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>