Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатилмоқда

ЎзЛиДеп Ўзбекистон Президенти номзодлигига Шавкат Мирзиёев, “Миллий тикланиш” Сарвар Отамуратов номзодини илгари сурди

  • Автор 
  • Жума, 16 Сентябрь 2016 11:54

Shavkat Mirziyoyev Тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Ўзбекистон Президенти номзодлигига Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурмоқда.

 Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) Facebook тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.

МСК хабар беришича, ЎзЛиДеп партияси Сиёсий кенгашининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида Шавкат Мирзиёев номзоди Ўзбекистон Президенти номзодлигига қўйилган.

Ҳозирда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажармоқда.

Миллий Тикланиш демократик партияси Марказий кенгаши 7-Пленумида партиядан Ўзбекистон Республикаси Президенти номзодлигига Отамуратов Сарвар Садуллаевич нодмзоди таклиф этилди ва бир овоздан тасдиқланди.

Маълумки, Отамуратов Сарвар Садуллаевич 2009 йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

Sarvar Otaqulov 2015 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси.

МСКнинг хабарига кўра, бугундан сиёсий партиялар президентлик учун ўз номзодларини кўрсатишни бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтади.

You may also like...

1 Response

  1. Бахриддин:

    Элим деб, Юртим деб ёниб яшаш керак! И.А.Каримов.
    Бугун жамиятда ижтимоий мулкий жараёнларнинг объектив ўзгариши юз бераётган бир пайтда адолат ғоясини ихчам бир хулоса билан ифода этиш мумкин. Яъни, давлат жамиятнинг кескин табақалашувига — ошиб-тошиб кетган бойлару камбағал-қашшоқларга бўлиниб кетишига йўл қўимаслик керак.
    И.А.Каримов
    Биз жамиятимизда ўта бойлар ҳам, ўта камбағаллар ҳам бўлмаслиги керак, деган тамойилни изчил амалга оширамиз. Лекин бу масалани ечишда фақат ва фақат иқтисодий воситаларга таянамиз.
    И.А.Каримов

Добавить комментарий для Бахриддин Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>