ЎзМУ талабаси Халқ таълими вазирлигида иш бошлади
Ҳар бир талабамиз ҳаётда муносиб ўрнини топа бошлаши Устозлари учун шараф,
фахр-ифтихордир, дейди Дониш домла қуйидаги хушхабарни ўқишни тавсия этиб.
Мирзиёев автомобиль совға қилган талаба Халқ таълими вазирлигида иш бошлади
Ўзбекистон Миллий университети, математика факультетининг 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев Халқ таълими вазирлигида янги ташкил этилаётган Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаментида иш бошлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Маълумотлар учун ташаккур! Сардор Бозорбоевга омад, улар каби талабалар сафи янада кўпаяверсин.