ЎзМУ энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатида 6-ўринда!

Бугун замонавий университетлар бири-биридан қолишмайди. Айниқса, Тошкентдаги

халқаро Вестминстер, Инҳа, Сингапур каби университетлар қандоқ замонавий технология ва жиҳозларга эга эканлиги кўпчиликка андоза, дейиш мумкин. Улар ортида аввало дунёдаги энг ривожланган давлатлар тургани ҳам эътиборга моликдир. Шулар қаторида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг юртимиздаги 65 та олий таълим муассасалари орасида 6-ўрин дея эътироф этилиши ҳам қувончли ҳол. Келгусида отахон ва навқирон университетимиз бундан-да юксак марраларни эгаллашига ишонамиз, дейди Дониш домла дорилфунунимиз илмий салоҳияти, халқаро алоқалари, хорижий ОТМлар билан қўшма факультетлари ва энг муҳими, иқтидорли, истеъдодли талабаларининг пухта билим олаётгани ҳамда теран дунёқарашларидан келиб чиққан ҳолда.

УзМУгул

Ўзбекистондаги 65 та ОТМ рейтинги эълон қилинди

UniRank Ўзбекистоннинг энг яхши олий таълим муассасалари рейтингини эълон қилди.

Рейтинг қуйидаги мезонларга асосан тузилган:

ОТМнинг давлат органлари томонидан лицензиялаш ёки аккредитациялаш;

камида тўрт йиллик бакалавр ёки бошқа таълим даражаларини (магистратура ва докторантура) таъминлаш ваколати;

таълимни асосан анъанавий шаклда ўқиш жойида ўтказилишини таъминлаш.

Унга кўра, кучли 10 та ўринни қуйидаги ОТМ эгаллаган:

1. Тошкент халқаро Вестминстер университети
2. Тошкент ахборот технологиялари университети
3. Тошкентдаги Инҳа университети
4. Тошкент молия институти
5. Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти
6. Ўзбекистон миллий университети
7. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
8. Тошкент давлат педагогика университети
9. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
10. Самарқанд давлат тиббиёт институти.

https://kun.uz/news/2019/05/22/ozbekistondagi-65ta-otm-reytingi-elon-qilindi

You may also like...

4 Responses

  1. Menimcha otaxon Universitetimizga 6 — o’rinda turish yarashmaydi. Birinchilar qatoriga qaytish uchun astoydil harakat qilish kerak. Bu nafaqat, Universitetimiz balki shu dargohda ta’lim berayotgan ustozlar-u hamda
    talabalarning ham burchidir.

  2. Зокирова Мадина:

    Фикрингизга мутлақ қўшиламан Домла! Биз ҳам университетимиз бундан-да юксак марраларни эгаллашига тилакдошмиз ва университетимизни юксалтириш йўлда ўзимиз ҳам ҳаракатда бўламиз

  3. Otaxon universitetimiz hali birinchi pog’onani ham egallaydi. Buning misoli Sardor Bozorov kabi yoshlar safini kengayib borganligidadir. Ustoz fikringizga qo’shilgan holda universitetimiz oldingi o’rinlarni erishishiga biz ham harakat qilamiz.

  4. 65 ta unversitet orasida 6 õrinda turish yaxshi. Lekib bu bizni otoxon unversitetimizga yarashmaydi. Bizga faqatgina 1 õrin yarashadi va biz bu uchun xarakat qilamiz.

Добавить комментарий для Sobitjonova Kamola Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>