Ўқишга қабулда ажойиб қулайлик

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан таълим соҳасида ҳам адолат, ҳақиқат

қарор топмоқда. Қуйидаги хушхабар ана шу ҳақиқат йўлидаги дадил қадамлардан биридир.

1

Олий ўқув юртига ҳужжатларни онлайн топширамиз!

DAVLAT XIZMATLARI AGENTLIGI — АГЕНТСТВО ГОСУДАРСТВЕННЫХ УСЛУГ
Олий ўқув юртига ҳужжатларни онлайн топширамиз!
Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 1 майдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топишириш жараёни бошланиши режалаштирилган.Энди исталган миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойингиздан узоқлашмасдан — Давлат хизматлари марказлари орқали ёки уйингиздан чиқмасдан — my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилди.Қуйида Сизга ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун шаклларни тўлдиришни ўргатувчи графикаларни тақдим этмоқдамиз.1-қадам. Паспорт, яшаш манзили, телефон маълумотларини тўлдириш.

2-қадам. Сиз тугатган ўқув муассаси ҳақида ахборот киритиш (коллеж, лицей ёки мактаб).

3-қадам. Ўқув шаклини (кудузги, кечги, сиртқи) ва тилини танлаш, тест топшириш графикини белгилаш.

Шу ернинг ўзида устуворлик тартиби билан 3 та исталган олий таълим муассасасини танлаб, синовдан ўтказиладиган хорижий тил ва имтиҳон топишириладиган ҳудудни белгилаш зарур.

4-қадам. Давлат божини тўлаш (махсус тизимлар орқали онлайн тўлов амалга ошириш имкони жорий этилади).

Шундан сўнг аризангиз кўриб чиқиш учун юборилиб, Сизга бу ҳақида тегишли хабарнома йўлланади.

—————————————————————
Ўқувчиларимизни қизиқтириши мумкин бўлган саволлар ва уларга жавоблар қуйидаги комментарийларда ўз аксини топган экан. Шу муносабат билан уларни ҳам эътиборингизга ҳавола этдик.

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>