ҚОРҚИЗГА (Ҳазил)

Ҳар янги йил оқшомин,

Қорбобосиз кутмасдик.

Кичкинтойлар шод-хуррам,

Совғани унутмасдик.

Улғайишди дилбандлар,

Ўғил ўқир хорижда!

Турмуш қуриб кетгач қиз,

Хотин ҳар кун нолишда…

Таскин топ, деб жўнатдим,

Отасининг уйига.

Куйиб-пишар қайнонам,

Шу қизининг кўйида…

* * *

Коркиз

Ташқарида оппоқ қор,

Кўринмоқда дўппайиб.

Янги йилни мен ёлғиз,

Кутаяпман сўппайиб.

Сочга қиров қўнса-да,

Кўнгил қаримас ҳаргиз.

Кошки эди эшикдан,

Кириб келса бир Қорқиз!

Қорбобоси шарт эмас,

Не қилардик икки чол?

Ҳар қадамда болалар,

Уни кутар эҳтимол.

Совға тўла қоп билан,

Борса қанча уйларга.

Ҳаммага завқ улашиб,

Рақсга тушар куйларга.

Дилга қувонч бахш этиб,

Келақолгин, Қорқизим.

Дастурхонни безатиб,

Ўтирибман бир ўзим!..

 

Тўлқин ЭШБЕК

You may also like...

12 Responses

  1. Haaa, Yangi yil- hamma orziqib kutadigan kun! Ustoz she’r juda ajoyib chiqibdi, o’qib yuzimga kulgu yugurdi.
    Qorbobojon qorbobo
    Qorqizlari bor bobo;)

  2. Шеър яхши. Аммо жиддий одамга шилкимлик(кизларга куз сузиш демокчи эдим) ярашмайди.

    • Фикрингизга юз фоиз қўшиламан, моҳиятан ҳақ гапни ёзибсиз! Бироқ, бу бир ҳазилкаш чолнинг деганлари… (Муаллифнинг «мен»и эмас!) Байрам кунлари баъзи кўча-кўйда буюрмачиларни кутиб ўтиришган «қорқиз»ларга ҳазил тариқасида ёзилганди. Чолнинг шилқимлиги қаерга борарди! Сиз тортинмасдан исм-шарифингизни очиқ ёзаверинг. Келгусида яхши мунаққид бўлиб етишишингизга тилакдошман.

  3. Тўлқин ака зўр одамсиз-да.Ҳазил шеърга қилинган ҳазилни яхши тушунибсиз. Исмим Қорбобо.Ҳар йили бир марта янги йил арафасида болаларга шодлик улашамаан.Келаси йили Қорқизни юбориб,сизни ҳам хурсанд қиламан

    • Қорқизга менга келса, нима қилардим, албатта унга ҳам ёзишни, сайтимизга фикрнома ёзишни ўргатиб қўяман! Талаба қизларим ўзлари ўша афсонавий Қорқизни ҳар томонлама доғда қолдиришади! Сиз юборган Қорқизни яхшиси талаба қизларимнинг олдига юбораман. Ўзлари ё журналист ё санъаткор қилиб қўядилар!

  4. Zo’r bo’lardida, ustoz rostdanam o’sha Qorqiz kesin oldimizga . Qorqizliginiyam butkul unuttiramiz )))

  5. Chiroyli hajviya. Bundan chiroyli sherlar kutib qolamiz

  6. ustoz she’rni boplabsiz. ko’ngliz qarimaganligi va hali ham yosh ko’ngil b.n ijod qilishingiz bu sizning eng katta yutug’inggiz. yutug’inggiz b.n tabrikliman

  7. Дастурхонни безатиб,

    Ўтирибман бир ўзим!..

    Haqiqatdan juda yaxshi she’r chiqibdi. To’g’risini aytsam ko’nglizga kelgan har bir mavzuga ijod qila olasiz. Men bunga tan berganman. Gapim oxirida o’sha qorqiz bo’lib bekangiz kelishini niyat qilgan bo’lardim.

  8. qorboboning qorqiziga juda ma’qul she’r bo’libdi menga manzur bo’ldi ijodlarga omad qalamingiz charxlanaversin bardavom bo’lsin..

Добавить комментарий для Sadosha Olimovna Отменить ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>