Ҳаваскор шоир Ректорга мурожаат қилди…

Сайтимизнинг нозиктаъб мунаққидлари ва мухлислари! Ушбу шеърий машқларни ЎзМУ газетасида ёртишдан аввал Сизнинг фикрингизни билишга қарор қилдик. ЎзМУ газетаси таҳрир ҳайъати.

4

27.04.2016 12:51 | TURDIYEV YO’LDOSH | Tel:+99890 428 40 96 | Email:Y.TURDIYEV2015@.gmail.com

Salom, Hurmatli Rektor
Sirojiddinov Shuhrat Samariddinovich
sog’ligingiz yaxshimi kayfiyatingizchi. Men Turdiyev Yo’ldosh Fizika fakulteti Astronomiya yo’nalishi 2-bosqich talabasi. Sizga bu xabarni yozishimdan maqsad. Sh’erlarimni O’zMU gazetasida chiqishiga yordam berishingiz. Hozir sizga ushbu sh’erlarimdan ayrimlarini sizga yuborayapman. Bu sh’erlar sizga yoqsa men bekorga yozmaganimdan xursand bo’laman

ЯШАШ СИРИ!!!!!!!
1.Бўлмаса ёнингда кучлироқ башар.
Буюклар сафига қилма давогар.
Бу дунё азалдан шундай яралган.
Бу жаҳонда фақат кучлилар яшар.
2.Бўлмаса қўлингда ягона ҳунар.
Интизор чорласа, ширин ҳаёллар.
Қалбинга қулоқ сол эй сахий башар.
Бу жаҳонда фақат ҳунарли яшар.
3.Бўлмаса мақсадинг яхшилик агар.
Жаннатий бахтидан, бўлма умидвор.
У дунё азалдан шундай яралган.
Бу жаҳонда фақат яхшилар яшар.

Йўлдош Турдиев Убайдулла ўғли.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Физика факултети
Астрономия йўналиши 2-босқич талабаси.
Тел:+99890-428-40-96,

ТОКИ ЎЗБЕК БОРДИР ЎЗБЕКИСТОН БОР !!!!!!!
1.Ўзбеклар шиддати тин олган замон
Маккорлар қўлида қолганда олам
Йўлидан айрилган сўқир инсондек
Дод солиб йиғлади енгилмас жаҳон
Дер ҳали куламан қайта тураман
Токи Ўзбек бордир Ўзбекистон бор
2. Бу Дунё ишидан Чингизхон ҳайрон
Сезир жим юрганча айланар гирён
Искандар ўйланар бормикан имкон
Темурнинг кўнгли тўқ хурсанддир недан
Куюнма тинч бўлар бу кўҳна жаҳон
Токи Ўзбек бордир Ўзбекистон бор
3. Навоий шъерлари абадий қолмас
Балки Конфуцийнинг сўзлари чинмас
Қуёш ҳам абадий, абадий бўлмас
Мая қабиласи очган фолнимас
Яратган айтгандир яшайди жаҳон
Токи Ўзбек бордир Ўзбекистон бор
4. Қай аср боқмагин Ўзбек намоён
Қай буюк иш бўлмас Ўзбек ўрни бор
Эй инсон ғайирлик қилмагин пинҳон
ЎЗБЕК Халқи бордир, Ўзбек ори бор
Ҳеч ким айиролмас, бўлинмас жаҳон
Токи Ўзбек бордир Ўзбекистон бор
5. Минг шукр Ўзбегим иймони омон
Каримов қутқарди йўқолди армон
Ҳар бошлар ишини қўллайди осмон
Дунё ёмонлари сўзласа ёлғон
Юлдузлар куйлайди яшайди жаҳон
Токи Ўзбек бордир Ўзбекистон бор
6. Бу Юртдан таралгай адолат нурин
Меҳрибон инсонлар бўлмоғи учун
Ҳар Ўзбек қалбида жон сақлар ҳаёт
Дунёмиз сақланиб қолмоғи учун
Шайтон ҳам қийналар яшар Коинот
Токи Ўзбек бордир Ўзбекистон бор

Йўлдош Турдиев Убайдулла ўғли.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Физика факултети
Астрономия йўналиши 2-босқич талабаси.
Тел:+99890 428 40 96.

ЧОРЛОВ !!!!!!!
ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИГА ЎЗИНИНГ ИҚТИДОРИ, БИЛИМИ, ҒОЯЛАРИ БИЛАН ҲИССА ҚЎШИШНИ ИСТАГАН,
ҚАЛБИДА ҒУРУР, ИФТИҲОР ЖЎШ УРИБ УЛҒАЯЁТГАН ЁШЛАРГА БАҒИШЛАЙМАН!!!
1. Тасаввур қилгин дўстим,
Жар ёқада бир давлат.
Унинг йўқдир қаноти,
Бошқа ерга қўнолса.
Улкан қанот бўлолган,
Буюк қудрат егаси.
ИСЛОМ КАРИМОВга биз,
Умид билан қарайлик.
2. Буюк бундай кучларни,
Биз ёшлардан оларкан.
Бизнинг ғалабалардан,
Куч-ғайратга тўларкан.
Бизга имкон яратган,
ИСЛОМ КАРИМОВни биз,
Ишончини оқлайлик,
Фақат олға юрайлик.
3. Уч кунлик дон билан.
Буюк давлат тузолган,
Айтинг қайси тарихда.
Ким буни эплаёлган,
Олиб чиққан тўқликка.
Оллоҳнинг меҳри тушган,
ИСЛОМ КАРИМОВга биз,
Энди мадад берайлик.
4. Кечалари ухламай,
Биз учун қонун тузган.
Кундузи маьрузалар,
Айтиб халқни ўйғотган.
Буюк нотиқ дейсанми,
Ёки сўзлар устаси.
ИСЛОМ КАРИМОВга биз ,
Отамиздек қарайлик.
5.Халқдан топган қувончни,
Халқда кўрган ишончни.
Тўғри йўлни кўрсатган,
Меҳри дарё Юртбошим.
ИСЛОМ КАРИМОВга биз,
Узоқ умр тилайлик.
6. Бу сўзларим ёлғонмас,
Сўраб кўргин Бобонгдан.
Бир эсига олса бас,
Ўша замон кунларин.
Бобонг йиғлаганини,
Кўрмагандингми дўстим.
Ана шунда кўрасан,
Бобонгнинг чин ёшларин.
Оғир кундан мардларча,
Олиб чиққан Юртбошим.
ИСЛОМ КАРИМОВга биз,
Биз ҳам ёрдам берайлик.
7. Менинг бобом саксонда,
Кўролмайди ҳеч кўзлар.
Юртбошим сўзларин,
Эшитиб қолса агар.
Кўзига ёш келади,
Чин юракдан келади.
Болам-болам жон болам,
Ватан учун яшагин.
Бизни қадримиз етган,
Шу зот учун яшагин.
Барчани меҳрин топган,
Буюк давлат эгаси.
БУЮК ЮРТБОШИМИЗга,
Қалбдан йўлдош бўлайлик.
8. Эллик кило буғдойни,
Тегирмонга елтгинчи.
Қай ҳолатга тушасан,
Қанча терлар тўкасан.
Улкан халқнинг аравасин,
Торта олган Юртбошим.
ИСЛОМ КАРИМОВга биз,
Улкан қанот бўлайлик.
9. Учар энди самода,
Юлдузларни оралаб.
Улкан қанот ўсмоқда,
Асло чарчамас абад.
Ёшларни қанот билган,
Қудрат билган,куч билган.
Келажакни ёшларда,
Кўра олган Юртбошим.
ИСЛОМ КАРИМОВга биз ,
Куч-қудратлар бўлайлик.

Йўлдош Турдиев Убайдулла ўғли.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Физика факултети
Астрономия йўналиши 2-босқич талабаси.
Тел:+99890 428 40 96.
O’ZBEKISTON!!!!!!!

1.Dunyoni uzukka o’xshatsang agar.
O’zbekiston undagi javohir gavhar.
Temurxon, Boburxon, zamonlar aytar.
O’zbegim O’zbekiston samoviy diyor.
2.Allohim yaratdi ko’kda bir quyosh.
Ul quyosh yoritdi butun samoni.
Yurtboshim yaratdi yerda bir quyosh.
Bu quyosh yoritdi butun dunyoni.
O’zbegim O’zbekiston jahonga yo’ldosh.
3.Yevropa,Afrika,Amerikami.
Dunyo davlatidan vatanim ko’rkam.
O’zbekning oddiy bir cho’poniga boq.
O’nta o’g’lini ham obruli qilgan.
O’zbegim O’zbekiston jonajon o’lkam.
4.O’zbekiston buyuklar mardlar makoni.
O’zbekiston adolat-ziyo makoni.
O’zbekiston dunyoda Dunyo Xoqoni.
O’zbegim O’zbekiston tinchlik makoni
5.Atalding sahrolar yashnatgan dehqon.
O’zbek sen samoga yo’l ochgan o’g’lon.
Xalqim deb yashaydi Sultonim Xoqon.
O’zbegim O’zbekiston sevadi jahon.
6.O’zbekiston yashagin dunyo bor ekan.
Sen to’xtama, to’xtama adolat yig’lar.
O’zbekiston jahonning umidi sensan.
O’zbekiston to’xtama dunyolar yig’lar.
O’zbegim O’zbekiston haqiqat sensan.
7. Sen agar so’zlasang jim qolar dunyo.
Otasin so’zlari tinglagan misol.
Sen agar kuylasang to’xtaydi hayot.
Boqiy mehr qo’shig’in tinglagan behol.
O’zbegim O’zbekiston ko’kdagi hilol.
8. O’zbegim buyuklik da’vo qilmading.
Hayotning o’zi ko’rsatdi bugun.
Yaxshilik nurini taratgin tinmay.
Bu dunyo mehringdan o’yg’onsin bugun.
O’zbegim O’zbekiston Jahonga ustun.
9.Bu dunyo azaldan kutadi sendan.
Buyuklik, yaxshilik, mehr-muruvvat.
Islom Karimovday ulkan yurak bor.
Allohim ming yilda bitta yaratgan.
O’zbegim O’zbekiston samoviy diyor.
9. Dunyoni uzukka o’xshatsang agar.
O’zbekiston undagi javohir gavhar.
Temurxon, Boburxon, zamonlar aytar.
O’zbegim O’zbekiston yerdagi jannat.

Yo’ldosh Turdiyev Ubaydulla o’g’li.
Mirzo Ulug’bek nomidagi O’zbekiston Milliy Universiteti Fizika fakulteti
Astronomiya yo’nalishi 2-bosqich talabasi.
Tel:+99890-428-40-96
ХОТИРА ҲИЁБОНИ!!!!!!!
1. Тошкентда бор бир майдон.
Жаҳон ичра ягона.
Бу майдонга келгин сен.
Қалбинг йиғлар пинҳона.
Мангу олов қаршинда.
Тош қотган бир она бор.
Бу онага боққин сен.
Аждод йиғлар пинҳона.
Содиқ аёл майдони.
Хотира ҳиёбони.
Хотира ҳиёбони.
2. Ўз ёридан айрилса.
Тақдир дея чидаган.
Ёдгорига орзуси.
Армонини боғлаган.
Нима бўлсам, мен бўлай.
Фарзандим асра ўзинг.
Оғир-енгил иш билмай.
Фақат юртни ўйлаган.
Кучли она майдони.
Хотира ҳиёбони.
Хотира ҳиёбони.
3.Ҳаёт, Тақдир, бешафқат.
Ёлғизидан айирди.
Энди қандай чидасин.
Айтинг кимлар чидайди.
Она учун фарзанди.
Кўзин нури эдику.
Умудвори, қўрғони.
Асраб улғайтирдику.
Энди кимга ишонсин.
Ким унга умид бергай.
Энди қайси бир инсон.
Унга фарзанд бўлолгай.
Жасур она майдони.
Хотира ҳиёбони.
Хотира ҳиёбони.
4. Бу онага қил мужда.
Қара мунис кўзларга.
Бу кўзларда кўрасан.
Ўша йиллар аксини.
Бу кунларни кўрмай деб.
Ботиб кетган бу кўзлар.
Фарзанд йўлин зор кутиб.
Боқиб кетган бу кўзлар.
Юзидаги жим ҳаёл.
Ўтмишидан хотира.
Бошидаги оқ рўмол.
Фарзандидан хотира.
Ўғлим келса кўргай деб.
Ечмайди оқ рўмолин.
Ватан шонин кўрай деб.
Кетмагайдир бу ердан.
Фарзанд кутиб тош қотган.
Улуғ она майдони.
Хотира ҳиёбони.
Хотира ҳиёбони.
5.Олтин, сарой, шон-шуҳрат.
Вайрон юрак тикларми.
Инсон, осмон, ва юлдуз.
Фарзанд аслин берарми.
Бағрига босса олтин.
Қалби қақшаб кетарку.
Бутун дунё берсанг ҳам.
Кўзмунчоғин топмас. У.
Ёлғиз фарзанд тафтини.
Ҳатто қуёш беролмас.
Ёлғиз она дардини.
Машҳур машшоқ чалолмас.
Ҳур фарзандни кутишда.
Ҳаётни ҳам йиғлатган.
Мағрур она майдони.
Хотира ҳиёбони.
Хотира ҳиёбони.
6.Бу Она қандай кулсин.
Ҳаққи йўқдай кулишга.
Қандай йиғлар бу она.
Ёш қолганми кўзларда.
Фарзандининг савлатин.
Қандай қилиб унутсин.
Йиғлай-йиғлай алп қомат.
Нур ўрнини олганку.
Интизор йиллар кутиб.
Қорачғида қолганку.
Кута-кута тош қотиб.
Тоғларнинг фахри бўлган.
Боқий она майдони.
Хотира ҳиёбони.
Хотира ҳиёбони.
7. Бу ҳаётда меҳнатдан.
Қаддини эгса эгкан.
Орзу,фарзанд ва ёрдан.
Айрилиб, бошин эгкан.
Бир кун ҳақиқат кулар.
Бир кун жаннат бўлар юрт.
Бир кун доно халқ бўлар.
Жаҳон кўзин бўлар юрт.
Ишониб бу сўзларга.
Умид қилиб толмаган.
Ергаштириб ўз халқин.
Орзу қилиб тинмаган.
Йўлдош она майдони.
Хотира ҳиёбони.
Хотира ҳиёбони.
8.Мангу алов бу ҳаёт.
Ўзига чорлар ҳамон.
Не-не зотлар куймади.
Бу ҳаётнинг макридан.
Кучли экан бу аёл.
Бу ҳаётнинг кучидан.
Бу дунёнинг эгаси.
Бу ҳаётнинг эгаси.
Буюк она майдони.
Хотира ҳиёбони.
Хотира ҳиёбони.
9. Бугун юртим тинч мағрур.
Юртбошимга минг шукр.
Ўзбек халқи довруғин.
Кенг жаҳонга таратди.
Ўзбек халқи меҳрини.
Бу майдонда кўрсатиб.
Кексаларни эъзозлар.
Унунтмас ўтганларни.
Ўзбекистон машъали.
Хотира ҳиёбони,
Хотира ҳиёбони.

Йўлдош Турдиев Убайдулла ўғли.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Физика факултети
Астрономия йўналиши 2-босқич талабаси.
Тел:+99890 428 40 96.

 

You may also like...

5 Responses

  1. Zor chiqibdi sherlariz ijodizga omad bu harakatizdan hursan boldim har bir inson ozini namoyon qilishi uchun ozi kurashishi kere omad

  2. Gulnoza Eshnorova:

    she’rlarda hissiyot bor, ammo she’r uchun buning o’zi yetarli emas, menimcha. Axir she’r g’oyaviy vosita emas, balki nafosat, badiiyat, obrazlilik, go’zallik demakdir. Ohori to’kilmagan jumlalardan foydalansangiz yaxshi bo’lardi

  3. Ilhom:

    She`rlarda faqat g`oya bor. Xuddi gazetada yozilgan pulitsistik maqolaga o`xshaydi. Xafa bo`mangu, bu she`rlarda hech qanday hissiyot yo`q.

  4. Sherda O’zbekistonni kuylaganingiz juda ham yaxshi biroq, o’z ustingizda ko’proq ishlashingiz kerak. Ijodingizda muvaffaqqiyatlar tilayman

  5. Yana bir ijodkor ukamiz, do’stimiz o’z ijodini ommaga taqdim etganidan hursanman. She’r insonni dardlaridan tug’iladigan narsadir, uni san’at darajasiga ko’tarish ijodkorga bo’g’liq. Do’stim sizga omad.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>