Ҳашардан диллар яшнар

Меҳнат – инсонни улуғлайди, деган ҳикмат бежиз айтилмаган.

29

1

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети мураббийларидан тортиб талабаларигача ҳамма бирдек меҳнатсевар, серғайратлигини намоён этаётганга ўхшайди.

2

Миллий университет теварак-атрофини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга аҳли жамоа бирдек бел боғлаган.

3

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг шу йил 19 февралдаги “2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ бу борадаги чора-тадбирлар янада кенгаймоқда.

7

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги фармойиши асосида юртимизда март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинди. Унинг доирасида 12-13 март кунлари ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз байрамига муносиб тараддуд кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилаётир.

        8 9 10   13 14 15 16 17 18 19 20 21 22    26 27 28    32  34 35

Шуни дилдан ҳис этган Миллий университет жамоаси шанба-якшанба кунлари енг шимариб ишга киришдилар.

24

25

Иш бошида ЎзМУ ректори Шуҳрат Сирожиддиновнинг ўзлари бош-қош бўлиб турдилар. Илғор ғоялари, эзгуликка йўғрилган режалари бисёр устоз университет ҳудуди бўйлаб қадам-бақадам ишларни тақсимлади.

31

37

11

6

5

Педагог-ходимлар ҳам томошабин бўлиб туришгани йўқ. Қўлни-қўлга берганча ишга тушиб кетдилар.

30

Қуш инида кўрганини қилади, деганларидек, турфа боғларни яратишда иштирок этган талабалар бу ўзлари таҳсил олаётган университет боғларини ҳам росмана чаманзорга айлантиришга бел боғлаганлар.

33

23

Университет турли бўлимларининг фаол ходимлари ҳам жонбозлик кўрсатдилар.

36

Айниқса, Ўзбек филологияси, Журналистика, Тарих, Иқтисодиёт факультетлари талабалари, Физика, Кимё, Биология-тупроқшунослик, Механика-математика, География-геология, Ижтимоий фанлар, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари режадаги барча ишларни рисоладагидек уддаладилар.

4

12

Пешинга бориб боғ-роғлар узра томчилаган ёмғирдан наинки она табиат, шу билан бир қаторда ҳашарни қойил қилганча ошарга отланаётган йигит-қизларнинг диллари ҳам бирдек яйраб кетди.

Ёмғир – ҳашарга яраша она табиат инъоми бўлди!

 

Улуғбек УСМОНОВ,

“Ўзбекистон Миллий университети” газетаси мухбири

You may also like...

6 Responses

  1. Davlatimizda o’ziga xos an’ana, qadriyat sifatida olib boriladigan umumxalq hashari hammani birdek elga xizmatga chorlaydi. O’sha kuni men ham bu jarayonda do’stlarim bilan birga qatnashdim. Biroz charchagan bo’lsamda, qilgan mehnatimdan xursand bo’ldim.

  2. «Hashar elga yarashar» degan maqol faqat o`zbeklarda bo`lsa, kerak. Hech kimda bo`lmagan odatlarning borligi qanday yaxshi.

  3. Мураббийлар ҳар ишда талабаларга ибрат кўрсатгани холисона ёритилибди. Барибир, серғайратлиликда азамат йигитлар-у чевар қизларимизнинг олдига тушадигани йўқ! Шунча меҳнатга яраша роҳатини кўриш ҳам насиб этсин.

  4. Талабалар турар-жойида амалга оширилган ишлар ҳам ёритилса нур устига нур бўлар эди. Бу ерда проректоримиз Давлатёр Жумабоев бош-қошлигида кўп ишларни амалга оширдик.

  5. Жисмоний меҳнат — илмий ва ижодий ишларга қанот бўлғуси!

  6. Маъмур Пармонов:

    Хашар юртимизнинг ҳар бир гўшасида ўтказилди. Қуйида айнан шу ҳақида:
    ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ТИМСОЛИ. 12-13 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>