Ҳоким Ташаккурнома йўллади

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Ҳасанович Тўхтаев Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчиларидан бир гуруҳига “Ташаккурнома” йўллади.

Унда қайд этилишича: “Туманнинг ижтимоий-иқтисодий равнақига қўшаётган ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштироки учун туман ҳокимлиги томонидан ТАШАККУРНОМА билан тақдирланади”.

т3 т1 т2

“ТАШАККУРНОМА”ларни ЎзМУ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Давлатбой Жумабоев топширди.

– Камтарона меҳнатимизга шу қадар эътибор қаратилиши бизни янада илҳомлантирди,– дейди ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров.– Шу муносабат билан университетимиз касаба уюшмаси томонидан Қибрай ва Зомин курорт-санаторияларига имтиёзли йўлланмалар берилиши янада маънавий куч бағишлади! Биз, ҳамкасбларимиз Тўлқин Эшбек, Дилфуза Ҳабибуллаева ва бошқа фидойи профессор-ўқитувчилар дарсдан бўш пайтларимизда туманимиз ҳудудида жойлашган маҳаллалар, меҳнат жамоаларида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда янада фаолроқ иштирок этаверамиз. Бугунги глобаллашган замонда халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларни жўш урдириш асл мақсадларимиздан биридир.

ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>