Ҳуқуқни муҳофаза этиш масъулияти

Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари йўлида хизмат қилаётган масъул ходим ва

ҳуқуқни муҳофаза этиш йўлида фаолият кўрсатаётган мутасаддилар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2-моддасида белгилаб қўйилган қуйидаги халқчил қоидага қатъий амал қилишлари шарт: “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдир”. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган даъваткорона сўзлари ҳар бир масъул шахснинг иш фаолиятидаги асосий мезонга айланмоғи даркор. Айтиш жоизки, бу ҳаётбахш саъй-ҳаракатлар муҳим ижтимоий воқеликка айланмоқда. Бугун бу ҳаётий тамойилнинг амалиётга изчил татбиқ этилаётганини фуқароларимизнинг кайфиятидан ҳам билиш мумкин. Негаки, бирор масалада тегишли ташкилоларга мурожаат қилган фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилмоқда. Бу билан уларнинг эртанги кунга ишончи тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Тошкент шаҳар аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўтказиладиган ҳуқуқий мавзудаги суҳбатларда ана шу мавзуга алоҳида эътибор қаратилади. Зотан, бугунги кунда мамлакатимизда фуқаролар муаммоларини ўз вақтида ечишда ёрдам берадиган яхлит тизим вужудга келди. Прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тартиби жорий қилинганини кенг жамоатчилик ижобий баҳолаётгани сир эмас. Айни пайтда халқ билан мулоқотга кўплаб муаммоларни ҳал қила олиш, давлат органлари, мансабдор шахсларнинг фуқаролар олдида масъуллигини таъминловчи муҳим кафолат, деб қаралаётгани унинг ҳақиқий самарасини кўрсатмоқда.

Бу жараёнлар орқали 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси янги босқични бошлаб берганини аҳолимиз теран англамоқда. Шу асосда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни чуқур қарор топтириш, одил судлов тизимини мустаҳкамлаш йўлидаги чора-тадбирлар қатъий олиб бориляпти. Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти ўзига хос равишда такомиллашиб бормоқда. Бу борада эзгу мақсадларга эришиш ҳар биримизнинг ўз вазифамизга виждодан ёндашишимизга боғлиқдир.

Одамлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан адолатли иш юритишларини истайди. Адолатли бўлиш жамиятимизнинг ёрқин йўлларидан бирига айланган. Муҳтарам Президектимиз ҳар бир ишда адолат ва қонунийликни таъминлаш ҳаётимизнинг асосий ғояси бўлиши кераклигига алоҳида урғу бериши замирида улкан маъно мужассам. Бу эса ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза этиш органи ходимидан улкан масъулият талаб қилади.

 

Жамолиддин НАЖИМОВ,

Тошкент шаҳар аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси тергов бўлими терговчиси, капитан

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>