Дард — давосиз бўлмас!..
Коронавирус ҳақида 80 та факт.
Бу сизга ушбу инфекция ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш имконини беради
Архив сурат
Бугунги кунда дунё ОАВларининг асосий мавзуси — коронавирус инфекцияси. Кундан кунга дунё бўйича тарқалиш суръати ортиб бораётган ушбу инфекция ҳақида маълумотлар ҳам кўпайиб бормоқда.
Қуйида дунёнинг етакчи мутахассислари хулосалари ва ОАВ томонидан тақдим этилган хабарлар асосида ушбу инфекция ҳақида 80 та муҳим факт жамланган. Ушбу тўплам коронавирус ҳақида тушунчаларингизни мукаммал бўлишига ёрдам беради, деган умиддамиз.
Энг муҳими, ваҳима қилманг. Давлат ва мутахассислар тавсияларига амал қилинг. Уйда қолинг! Бу билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни асраган бўласиз…
1-факт. Covid-19 ва SARS-CoV-2 бир хил тушунча эмас. Covid-19 — бу янги коронавирус келтириб чиқарадиган касаллик(D- “disease” сўзининг қисқартмаси) бўлса, SARS-CoV-2 бу вируснинг ўзидир.
2-факт. CoV бу CoronaVirusʼнинг қисқартмаси. Ташқи кўринишидан тикансимон шоҳлари билан қуёш тожини эслатиб юборадиган вируслар оиласи шундай номланади. Уларнинг сони қарийб 40 та.
3-факт. Коронавирусларни ўзини бошқа қилиб кўрсатадиган қаллобларга ўхшатишади. Чунки унинг ҳар бир тикани учи ўзини худди фойдали модда молекуласи қилиб кўрсатади ва бунга “учган” ҳужайра рецепторлари уни ўзига тортади, натижада тикан орқали ҳужайрага вируслар тарқалади. Юқиш ана шундай кечади.
4-факт. “Янги коронавирус”( novel ёки nCoV) атамаси бу илгари нафақат олимларимиз, балки ҳужайраларимиз учратмаган вирусни англатади.
5-факт. Икки миллион йиллик эволюция жараёнида инсонларнинг иммун тизими аксарият маълум бўлган инфекцияларга қарши курашишни ўрганди. Аммо тўсатдан пайдо бўлган янги коронавирус инсон иммун тизимини ғафлатда қолдирди — шу боис унга қарши курашиш жуда қийин кечмоқда ва инфекция юқтириб олиш эса аксинча жуда осон кечмоқда.
6-факт. Ҳужайрага тушган вирус унинг устидан назоратни қўлга олади ва ҳужайра учун одатий оқсиллар ўрнига ўзининг чексиз нусхаларини ишлаб чиқаришга мажбурлайди. Шундай қилиб занжир реакцияси бошланади. Оқибатда ҳужайра нобуд бўлса, инфекция ташувчи эса юқумли бўлиб қолади.
7-факт. Юқтиришнинг дастлабки босқичида янги коронавирус томоқ ва юқори нафас олиш йўлларида фаол кўпаяди. Шундан сўнг пастга тушиб, шамоллашни чақирган ҳолда ўпкагача етиб боради.
8-факт. Айнан шунинг учун ҳам юқтиришнинг биринчи белгиси йўталдир. Шундан сўнг ҳарорат кўтарилиши бошланади.
9-факт. Ёки бошланмаслиги ҳам мумкин. Масалан, Уханга келган беморлардан 30 фоизининг тана ҳарорати шифохонага олиб келинганда меъёрида бўлган.
10-факт. Вирусни юқтириб олганларнинг баъзилари(18 фоизи ёки ҳар бешинчи бемор)да эса ҳатто йўтал ҳолати кузатилмаган. Бундай пайтда касаллик белгисиз ўтади. Одам ҳатто касал эканлигини ўзи билмайди.
11-факт. Шу боис бундай касаллик симптомлари кузатилмаган бемор инфекциянинг фаол ташувчиси бўлиб қолади ва бошқаларга юқтиришда давом этиши мумкин.
12-факт. Covid-19 енгил формасининг аломатлари мавсумий гриппга жуда ўхшаш бўлади — қуруқ йўтал, иситма, умумий заифлик, баъзида мушаклар ёки бош оғриғи.
13-факт. Бундай ҳолатда оддий гриппга ўхшаб уйда даволанади.
14-факт.. Коронавируснинг энг ноодатий аломатларидан бири бу таъм ва/ ёки ҳид билишнинг йўқолиши.
15-факт.. Бу барча юқтирганларда учрамайди. Аммо ушбу вирусни юқтирилганини ягона аломати бўлиши мумкин.
16-факт. Шу боис агар сиз тўсатдан ҳидни ёки таъмни ҳис қилишни сезмай қолсангиз, зудлик билан эҳтиёт чораларини кўринг.
17-факт.. Энг муҳими: Коронавирус инфекциясини юқтирган одам токи унинг биринчи аломатлари сезилмагунча атрофдагилар учун катта хавф туғдириши мумкин — яъни у касаллик ривожлангунга қадар бошқаларга юқтиришда давом этади.
18-факт. Вирус одамни ўлимига сабабчи бўлса, шу босқичдан унинг тарқалиш тўхтайди. Яъни, вирус туфайли ҳаётдан кўз юмган одамнинг жасади вирус ташувчи бўлмас экан.
19-факт. SARS-CoV-2 — умуман бошқа тоифадаги касаллик. У билан зарарланган одам симптомлари пайдо бўлса ёки бўлмаса ҳам фаол ташувчи бўлиб қолаверади. Бу эса инфекцияни кенг тарқалишига сабаб бўлади. Бу жуда ёмон аломат.
20-факт. Ҳар бир янги коронавирус ташувчиси ўртача 2 нафардан 4 нафаргача соғлом одамга инфекцияни юқтириши мумкин. Бу миқдор мавсумий гриппдан (1,3) юқори, аммо қизамиқдан (12+) паст.
Давоми бор.
http://xs.uz/uzkr/post/koronavirus-haqida-80-ta-fakt-bu-sizga-ushbu-infektsiya-haqida-batafsil-malumotga-ega-bolish-imkonini-beradi-2-qism
Сўнгги фикрлар