Абадиятга дахлдор маънавий хазина

Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети “Геометрия

ва топология” кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда Талабалар турар жойларида “Кафедра куни” доирасида 2021 йил 6 февраль куни табдир ўтказилди. Тадбирда кафедра мудири профессор Рўзиназар Бешимов бошчилигида кафедра профессор – ўқитувчилари талабалар турар жойида яшовчи талабалар хаёти билан яқиндан ўрганиш ва улар билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида 12-сонли ТТЖга ташриф буюрдилар. Тадбир аввалида профессор – ўқитувчилар қаватларни айланиб, талабалар ошхонаси умумфойдаланиш хоналари тозалигини кўздан кечирдилар, қават сардорларига керакли бўлган маслаҳатларни бердилар. Шундан сўнг Маънавият-маърифат хонасида кафедра аъзолари билан биргаликда Аждодларимизнинг бебаҳо мероси — абадиятга дахлдор маънавий хазинадир шиори остида буюук аждодларимизни илм-фанга қўшган хиссасини ёшлар онгига сингдириш, шу орқали талаба-ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, билимларини янада ошириш ҳамда уларда ватанпарварлик, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида тадбир ўтказилди. Тадбирда факультет декан муовини Бахтиёр Мамасолиев ҳамда кафедра аъзолари Рўзиназар Бешимов, Норқул Номуродов, Ашур Байтўраев, Жасурбек Аслонов, Фарходжон Мухаммадиев, Нодирбек Мамадалиев ва таянч докторант Рустам Жўраевлар ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

12

Тадбирни декан муовини Бахтиёр Мамасолиев кириш сўзи билан очиб, Fарбда “Нур Шарқдан таралади” деган иборанинг пайдо бўлгани ҳам бежиз эмаслиги ҳақида сўзлади. Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, ал-Ҳаким ат-Термизий, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби бобокалонларимиздан қолган илмий-маънавий мерос Шарқ уйғониш даврининг дурдоналари мақомида дунё аҳли томонидан ҳақли равишда тан олинган. Айниқса, Марказий Осиё ўрта асрлар илмий-маданий марказларидан бири сифатида бошқа минтақалардаги Ренессанс жараёнига ижобий таъсир кўрсатгани жаҳон илм-фанида ўз тасдиғини топганлигини айтиб ўтди.

Рўзиназар Бешимов:

– Тадбирга ташриф буюурган кафедра аъзолари билан яна иштирокчиларни таништириб ўтди. Маъруза аввалида кафедрада фаолият юритиб келаётган фан тўгараклари ҳақида маълумот бериб, ёшларни мазкур тўгаракларга таклиф этди. Кафедрада фаолият юритаётган тўгараклар ҳамда илмий мактаблар ҳақида қисқача талабаларга маълумот бериб ўтди. Хусусан ЎзФА академиги Жаввот Хожиев раҳбарлиги остидаги илмий мактаб бугунги кунинг долзарб масалалари билан шуғулланаётганлиги ва шу илмий мактаб давомчилари албатта Сиз ёшлар бўласизлар дея таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари республикада машҳур замонавий геомтерия бўйича етакчи олим Абдуғор Нарманов илмий мактаби ҳамда геометрик топология илмий мактаблари ҳамқида ҳам сўзлади. Республикада энг кам мутахассис ҳисобланган Математика тарихи бўйича бажариб келинаётган ишлар бўйича батафсил сўзлаб бериш учун навбат мутахассис Норқул Нормуродовга берилди.

Норқул Нормуродов:

– Бугунги кунда таълим сифати ва самарадорлиги ривожланишнинг муҳим омилларидан бирига айланмоқда. Шунинг учун ҳар-бир мутахассис-ўқитувчининг касбий билим, кўникма, малакаси юқори даражада бўлиши ҳозирги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Айнан шу нуқтаи назардан, математика ўқитувчисининг аждодларимиз яратган меросни билиши, уларни ёш авлодга етказиб бериши масаласи тадбир мавзусини кенг ёритиб, оммалаштиришга ундайди. Ўрта осиёлик олимлар – Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий, Абу Райхон Беруний, Абу Наср Фаробий, Мирзо Улуғбек, Муҳаммад Али Қушчи ва бошқалар ҳозирги замон ҳисоблаш тизими ни кашф этдилар, манфий ва иррационал сонлар билан ишлаш йўллари, илдиз чиқариш, квадрат тенгламаларни ечиш, Ньютон биномининг умумий формулаларини топганликлари бугунги кун илм-фани ривожланишига жуда катта туртки бўлганлиги ҳақиад сўзлади.

Сўнги йилларда олимларимиз томонидан ўтмиш меросимиз тўғрисида кўплаб маълумотлар тўпланган бўлиб, уларни ёшларимизга тушунарли ва тизимли равишда етказиб бериш бўйича жуда кўп ишлар амалга ошириб келинмоқда, хусусан “Дунё бўйлаб”, “Маърифат” телеканаллари билан ҳамкорликда 16 қисмдан иборат хужжатли филмлар тайёрланганлигини мисол ўрнида келтириб ўтди. Талаба ёшларни алломаларимиз ижоди билан таништириш мақсадида уларга тегишли мисол, масалаларни кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ушбу алломаларга алоқадорлигини кўрсатиб берувчи хужжатли филм намойиш этилди.

Хулоса ўрнида мазкур филмлар миллий ғурур, ватанпарварлик туйғуларини янада ошириш билан биргаликда, математика фанини ўрганишга бўлган изиқишларини ҳам кучайтиради. Биргина “алгоритм” атамаси “Ал Хоразмий” номидан, “алгебра” атамаси эса ал-Хоразмийнинг “Ал жабр ва ал муқобала” асаридан олингани ўзиёқ аждодларимизнинг математика соҳасидаги ишларининг нақадар улканлиги, улар математика фани асосчилари эканлигини кўрсатади. Буни англаган ёшлар албатта буюк аждодларимиз билан ғурурланиш ва уларга муносиб ворислар бўлишга интилиш туйғулари пайдо бўлади.

 

Бахтиёр Мамасолиев,

Маънавий-маърифий ва ёшлар билан ишлаш

бўйича декан муовини

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *