Абайнинг “Қора сўз” асари ўзбек тилида
Қозоғистонлик машҳур ёзувчи ва шоир, мутафаккир Абай Қўнонбоевнинг
175 йиллик юбилейини нишонлаш доирасида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасида “Қора сўз” асарининг ўзбек тилига ўгирилган китоби тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий, маданий алоқалар, ижодкорлар асарларининг икки миллат тилида чоп этилиши ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Тадбирда ўзбек-қозоқ маданий маркази аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги вакили, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Абайнинг “Қора сўз” китоби таржимони Қозоқбой Йўлдошев иштирок этди.
Абай асарлари ёш авлодни халқига хизмат қилишга ундаш, маърифатпарварликка, илм-фанни чуқур ўрганиш, бу орқали миллатни юксакликка кўтариш ҳамда халқларни ўзаро яқинлаштиришга хизмат қилади.
http://uza.uz/oz/society/abayning-ora-s-z-asari-zbek-tilida-29-09-2020
Сўнгги фикрлар