Абдулазиз Комилов БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессияси минбаридан сўзлади
Бош Ассамблея ўзининг марказий ўрнини сақлаб қолиши, Хавфсизлик Кенгаши ислоҳ этилиши лозим
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов шу кунларда Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясидаги чиқишида маълум қилди.
“Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ташқи ишлар вазири ўз чиқишида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун, барча давлат ва ҳукумат раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан билдирган ҳамдардлиги учун миннатдорчилик билдирган.
Шу ўринда Ўзбекистоннинг асосий позицияси ва таклифларини маълум қилган. Қуйида мазкур йўналишларга қисқача тўхталиб ўтамиз:
Биринчидан. Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатида мамлакат манфаатлари нуқтаи-назаридан мустаҳкам ва мантиқий давом эттиришини маълум қилади. Ўзининг ташқи сиёсатида БМТ Уставида белгиланган халқаро ҳуқуқ нормаларига ва Ўзбекистон Конституциясига, аввал зиммасига олган халқаро ҳуқуқ-мажбуриятларига собит. Ўзбекистон келгусида ҳам ўзаро ҳурмат, тенглик ва ўзаро манфаатларни ҳурмат қилишга асосланган дўстлик ва ҳамкорлик сиёсатини давом эттиради.
Ўзбекистон бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик ва юзага келган келишмовчиликларни тинчлик, сиёсий йўл билан ҳал этилиши тарафдоридир. Давлатимиз ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блок ва альянсга қўшилмайди, ўз ҳудудида ҳарбий базалар ташкил этилишига йўл қўймайди, ўз ҳарбийларини мамлакат ташқарига юбормайди.
Иккинчидан. Халқаро хавфсизликнинг муаммоларидан бири сифатида Афғонистон муаммоси қолмоқда. Афғон муаммоси борасидаг ҳолат тобора мураккаблашмоқда. Яқин келажакда ушбу муаммони ҳал этиш борасида аниқ режалар йўқ.
Учинчидан. БМТ Бош Ассамблеси томонидан ўтган йил тасдиқланган 2016-2030 йиллардаги барқарор ривожланиш мақсадлари асосан иқлим ўзгариши шароитида экологияни асраш ва атроф-муҳитни сақлашни ўзи ичига олади.
Бунда мисол тариқасида Орол денгизи фожеасини келтириш мумкин. Шундан келиб чиқиб ҳозирдаги асосий вазифа Орол атрофи табиий биологик муҳитни сақлаб қолиш, орол денгизи оқибатларининг атроф-муҳитга ва асосийси шу ерда истиқомат қилувчи миллионлаб инсонларга зарарини қисқартиришдан иборат.
Ўзбекистон Марказий Осиёда сув-энергетика ресурсларини бошқаришдаги ўзининг асосий нуқтаи-назарида қатъий. Бу масалалар сув ресурсларини адолатли ва рационал тақсимланишини ва минтақадаги барча давлатлар манфаатларини инобатга олишни кафолатловчи халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал этилиши лозим.
Тўртинчидан. Ўзбекистон Республикаси БМТнинг барча тузилмаларини мустаҳкамланаши, минтақавий ва халқаро хавфсизлик, барқарор ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги ролини кучайтириш тарафдори.
Ўзбекистон бир неча бор БМТ институтларининг, хусусан Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгашининг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида ислоҳ этилиши таклифини илгари сурган. Шунинг учун, Бош Ассамблея ўзининг марказий ўрнини сақлаб қолиши, Хавфсизлик Кенгаши эса босқичма-босқич кенгайтириш ҳисобидан ислоҳ этилиши лозим.
Сўнгги фикрлар