Аброр Хидир: Машиналик бўлишнинг ёрқин йўллари

Таниқли тарихчи олим Аброр Хидирнинг орзуси битта: талабаларни маънан етук

қилиб камолга етказиш! Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи сифатида доим куюнчаклик билан елиб-югуриб ишлайдиган фидойи Устоз талабаларни илҳомлантириш, маънан рағбатлантириш учун изланишдан тўхтамайди.

Аброр

Бир куни у машина “ютиш” учун қандайдир ичимликнинг қорамтир идиши қопқоқларини йиғиб юрган бир талабага шундай депти:

– Машина олишни истасанг, Математика факультети 4-босқич талабаси Сардор Бозорбоевдан ибрат ол! Сардоржондек аъло баҳоларга ўқиб, халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлаверсанг, Ватанинг сени қадрлашни жойига қўяди! Етук кадр бўлиб, бирор ишни қойиллатсанг, умринг роҳатда, жонинг фароғатда бўлади. Шахсий машинангдан ташқари хизмат машиналари сенга мунтазир бўлиб туради! Шунча имкониятинг бўла туриб, идишларинг қопқоғини териб юришингни қара-я…

През5

Аброр дўстимнинг бу пандномаси нафақат талабалар, ҳатто, баъзи катта-матта кишиларга ҳам ибратдир.

 

Дониш домла

Вам может также понравиться...

Ответов: 2

  1. Аброржон ака ва Тўлқин Эшбек домлаларнинг дўстликларига жуда ҳавас қиламан. Уларнинг дўстлик муносабатлари ҳам талабалар тарбиясига ва камолига хизмат қилишига беш кетаман. Аброр Хидиров — Ҳусайн Бойқаро бўлса, Тўлқин домлани — Алишер Навоий образида кўргандек бўламан. Ул мўътабар устозларни шундай буюк аждодлар даражасига эришишларига тилакдошман.
    Садоқатли Шогирда.

  2. Televizorda ichimlikning qopqog’ini yig’ib avtomobil yutganlarni ko’p ko’rsatishadi. Shuni o’niga Sardor Bozorboyevning qanday qilib bu yutuqlarga erishganini ko’proq ko’rsatishsa, yoshlar havas qilishar va o’rnak olishgan bo’lishardi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *