Авф этиш – адолат ва инсонпарварлик уйғунлиги

Халқимизда кечиримлилик, меҳр-мурувват азалий одатдир.

Президентимиз Швкат Мирзиёевнинг бу борадаги улкан ислоҳотлари айрим фуқаролар учун нақадар бағрикенглик ифодаси ҳисобланса, ҳуқуқни муҳофаза этиш ходимларининг масъулиятини янада оширадиган жараёндир. Давлатимиз раҳбарининг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим қадам бўлди. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган фуқаролар афв этилмоқда. Бу юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатлар ифодасидир.

авф

Сўнгги йилларда жиноятчиликни камайтириш, билиб-билмай қалтис ишга қўл урганларни авф этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Афв этиш принципи замирида қонунийлик ва адолат уйғунлигини кўришмумкин. Қилган хатоси учун чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятни билиб-билмай содир этган, тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумлар Президентимиз томонидан афв этилаётгани бошқаларга ҳам катта сабоқ бўлаётир. Афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан ҳам қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Айтиш жоизки, илгари амнистияни қўллашда жабрланган тараф ва жамоатчилик фикри инобатга олинмаган. Бу фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлган. Шунинг учун, афсуски, амнистия бўйича озод қилинган шахслар томонидан қайта жиноят содир этиш ҳолатлари кўпроқ учрагани сир эмас. Ана шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда давлатимиз раҳбари томонидан бу соҳада янги ислоҳот олиб бориш вазифаси қўйилди. Шунга асосан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича махсус комиссия, ишчи гуруҳлар тузилди.

Авф этиш жараёнида маҳкум томонидан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жиноят натижасида етказилган моддий зарарнинг қопланганлиги ва бошқа оқибатларнинг бартараф қилинганлиги, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи маълумотларга, унинг ёши, соғлиғининг ҳолати, оилавий аҳволи, жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиблигига алоҳида эътибор қаратилади. Бу борада жабрланганлар ва маҳкум яшаган маҳалла вакилларининг фикрлари ҳам атрофлича ўрганилади. Шу тариқа адолат тантанаси ўзи ифодасини кўрсатади.

Маълумотларга кўра, амалга оширилган ишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтган йил декабрь ойида мамлакатимиз тарихида илк маротаба 2 минг 700 нафар маҳкумни, жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар турли шароитлар туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахслар афв этилди. Илк афв этилган шахслар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилиб, ўз уйи, оиласи бағрига қайтди. Президентимиз томонидан кечирилган ҳар бир шахс ўзига билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилгани, жамиятда ўз ўрнини топганидир. Улар орасида қайта жиноят содир этган шахслар деярли учрамагани бунинг яққол тасдиғидир.

Улуғбек Маҳкамов,

тезкор вакил

Вам может также понравиться...

Ответов: 2

  1. Насриддин:

    матнда жиддий орфографик хатоликка йўл қўлилган

  2. Насриддин:

    матнда жиддий орфографик хатоликка йўл қўйилган

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *