«Адиб ва жамият» йўналишида бир неча китоблар нашр қилинди

Таниқли адиб Шойим Бўтаев билан суҳбатлашган, Устознинг асарлари ва

долзарб мавзудаги мақолаларини мутолаа қилган ёш ижодкорлар ўзлари учун ибратли хулоса чиқарадилар. Буни Устознинг ўзига хос маҳорат мактаби, дейиш мумкин. Гоҳо битирув-малакавий ишларга оппонентлик қилиб келган Устоз талабанинг тадқиқотига баҳо бериш асносида ҳам бўлғуси ижодкорлар учун ўзининг маҳорат мактабидан сабоқ бериб кетади. Устознинг қуйидаги мақоласини мутолаа қилганлар адабиётнинг ажиб бўстонига руҳан саёҳат қилгандек ҳис этадилар, адаб илмидан баҳраманд бўладилар, дейди Дониш домла. Ўзим ҳам шу улуғ Устоздан сабоқ олганим билан фахрланаман.

Иллюстратив фото

Бугунги кунда хайрли ишларни амалга ошириб келаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” жамоат фонди ҳомийлигида “MASHHUR-PRESS” деб номланган нашриёт “Адиб ва жамият” рукнида қуйидаги китобларни замонавий босма технологиялари асосида қаттиқ муқовада сифатли нашрдан чиқарди.

“Матонат манзумаси”

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг навбатдаги бу китоби “Ватан учун, миллат учун, халқ учун”, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Адабиёт атомдан кучли” деган қисмлардан иборат бўлиб, ундан шоирнинг шеърлари, долзарб мавзулардаги мақолалари ўрин олган.

“Ватан, она Ватанимизнинг ўзи буюк ва бетимсол китоб, — деб ёзади шоир “Китобсиз келажак йўқ” мақоласида. — Бу улуғвор китобни ўқиб, англамоқ учун ҳам, унинг қадр ва қимматига етиб юрмоқ, чин ва садоқатли, маърифатли ва билимли фарзанд бўлиб шарафламоқ учун ҳам кўп-кўп, жуда кўп гўзал ва чиройли китобларни мутолаа қилиши шарт ва зарурлигини англаб етган ҳар бир ўғил-қиз шу Ватаннинг энг кўркам ва бахтли дилбанди бўла олади”.

“Матонат манзумаси”нинг ўзи ҳам мана шу эзгу мақсадга хизмат қилади.

“Бунда булубул китоб ўқийди”

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган, Исҳоқхон Тўра Ибрат, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Ибройим Юсупов, Эркин Воҳидов ҳамда Муҳаммад Юсуф сингари маънавият заҳматкашларининг номлари билан аталувчи ижод мактаблари ҳақида таниқли шоир ва публицист Ғайрат Мажиднинг “Бунда булбул китоб ўқийди” китобида батафсил сўз юритилади. Китоб мундарижасидаги “Қанча шонинг бўлса Ватанни кўтар”, “Бир яхши замон келди”, “Боғинг ватан деган ном олсин, эй дўст” каби номларнинг ўзиёқ она юрт йўлида чекилган заҳматлар беиз кетмаслигини ифодалаб туради.

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Матонат манзумаси”дан ўрин олган қуйидаги сатрлар эса 2000 нусхадан нашр этилган ҳар иккала китоб муаллифларининг муштарак мақсадларини акс эттиради:

Эй, ёронлар, халқни кўринг, кўринг орзу-ҳавасин,

Биз ёзмасак ким ёзгайдир бу кунларнинг “Хамса”син?!

ш1

ш2

Шойим БЎТАЕВ

http://xs.uz/uzkr/post/adib-va-zhamiyat-jonalishida-bir-necha-kitoblar-nashr-qilindi

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *