Аждодларнинг мангу зиёси

Она Ватанимиз мустақиллигининг шонли 29 йиллиги барчамизга ўзгача руҳ,

кўтаринки кайфият бахш этмоқда. «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!» сўзлари замирида олам-олам маъно мужассам. Эътибор берсангиз, биз Ватанимизнинг бойликлари ҳақида кўп гапирамиз. Чиндан ҳам дунёдаги камдан кам мамлакатгина шундай бойликларга эга.

1 2

Бу ўринда асрлар давомида ажддодларимиз, ота-боболаримиз қолдирган моддий маданий мерос объектлари ҳақида бормоқда. Маданий мерос кенг қамровли тушунча. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қўғрисидги” қонунининг 3-моддасида маданий мерос тушунчаси атрофлича таърифлаб берилган:

Маданий мерос объектлари ўзига тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган айрим иморатлар, бинолар ва иншоотлар, улар билан боғлиқ бўлган рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати асарлари ҳамда шу иморатлар, бинолар ва иншоотларнинг тарихан таркиб топган ҳудудлари, шунингдек мемориал уйлар, квартиралар, қабристонлар, мақбаралар ва айрим қабрлар, монументал санъат асарлари, фан ва техника (шу жумладан ҳарбий техника) объектлари, антропология, этнография, нумизматика, эпиграфика, картография, фотография материаллари, кинофильмлар, аудио-, видео ёзувлар ҳамда бошқа жисмлардаги ёзувлар, адабиёт ва санъат асарлари, архив, қўлёзма ва чизма ҳужжатлар, қадимги қўлёзма китоблар, ҳарф териш усулида чиқарилган дастлабки китоблар, нодир ва ноёб нашрлар, ноталар, муқаддас буюмлар ва мемориал хусусиятга эга бўлган ашёлар, тош ҳайкаллар, қояга ўйиб солинган тасвирлар, археология ёдгорликларни қамраб олади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарорига мувофиқ мамлактимиз бўйича жами 8208 та маданий мерос объекти рўйхатга олинган. Шундан 354 таси пойтахтимиз Тошкент шаҳрида жойлашган. Бу- ларининг кўпчилигини қадимий “Эски Шаҳар” ҳудудини ўзига қамраб олган Олмазор туманидаги объектлар ташкил этади. Ҳозирги кунда туманда 49 та моддий маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, 4 та археология, 40 та архитектура, 3 та монументал санъат ёдгорликлари ва 2 та диққатга сазовор жойлардан иборат.

Биргина Олмазор туманимиз ҳудудида Ҳазрати Имом мажмуасини (шу жумладан Шайх Каффол Шоший мақбараси, Қуръони карим мусҳаби сақланадиган Мўйи Муборак мадрасаси), Норазтепа, Сағбон оқтепаси, Аллон масжиди ва Лал Баҳодир Шастри ҳайкали каби тарихий ёдгорликлар қанчалик маънавий нур таратиб туришини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида” фармойиши талабларидан келиб чиқиб, бутун мамлакатда бўлгани каби 2018 йил Олмазор туман ҳокимлиги томонидан ҳам ишчи гуруҳ тузилиб, Олмазор туманидаги моддий маданий ва археология мероси объектлари хатловдан ўтказилган. Бироқ, ҳали Олмазор туманида хатлов чоғида рўйхатга олинмаган ва аниқланмаган кўплаб объектлар мавжуд. Жумладан, маҳаллаларда қадимий уйлар, қабрлар, сақланб қолган баъзи объектлар бор. Жумладан, “Чиғатой қабристони” ичида бир неча юз йиллик тарихга эга бўлган “ЖОМИ ДУРДОН БОБО” (Қушчи бобо) мақбараси ёдгорлиги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати”га киритилмаган.

“Жоми дурдон бобо” (Қушчи бобо) ҳақида маълумотлар жуда кам. Мақбара ёнидаги пешлавҳада у киши ҳақида қисқа маълумот берилган. Унга кўра бу тарихий ва авлиё шахс, темирчилик билан шуғилланган, 1675-1767 йиллар давомида яшаб ўтган. Шунингдек, бу зотнинг донишмадлиги ҳақида қисқа ривоят сақланиб қолган. Замондошимиз, ўлкашунос, хақаро шажарашунос академик Асқарҳожи Обидовнинг 2016 йил чоп этилган “Тошкентнинг табаррук зиёратгоҳлари” рисоласида ҳам бу зот ҳақида ривоят келтирилган. Нима бўлганда ҳам халқ бу инсонни эъзозлаб, мўъжаз мақбара қурган. Бироқ, яқингача мусулмон ғиштлари кўриниб турган мақбара деворлари ҳашар йўли билан суваб ташланган. Илмий асосда ўрганиб мақбарани асл кўринишга келтириб, таъмирлаш мумкин. Ушбу объектни ўрганиб, маданий мерос рўйхатига олиш аввало биз авлодларнинг маънавий бурчимиз, қолаверса, зиёрат сайёҳлиги учун яна бир объект маънавият ва руҳий таълим ўчоғи сифатида маҳаллий ва ҳорижий зиёратчиларнинг масканига айланиши шубҳасиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сон мувофиқ, Олмазор тумани ҳудудидаги Фаробий (илгари “Чиғатой” номи билан юритилган) қабристони ичида бир неча юз йиллик тарихга эга бўлган “Жоми дурдон бобо” (Қушчи бобо) мақбараси ёдгорлигини “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати”га киритиш масаласи Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг навбатдаги сессия кун тартибига киритилди ва яқинда бўлиб ўтган сессияда ушбу объектни маданий мерос сифатида қайд этиш масаласи юзасидан қарор қабул қилинди. Шунингдек, сессияда “Миллий Тикланиш” Демократик Партияси Олмазор туман Кенгашига тумандаги Маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва оқилона фойдаланишни тубдан ривожлантириш юзасидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган йўл ҳаритасини ишлаб чиқиш юклатилди.

Сессия қароридан кейин бугунги кунда ушбу объектни маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг Маданий мерос Департаменти ҳузуридаги Илмий-Экспертиза кенгашига мурожаат қилиниб, керакли ҳужжатлар тақдим этилган. Ўйлаймизки, яқин кунларда Илмий-Экспертиза кенгашининг нуфузли олимлари томонидан ушбу масала ижобий ҳал этилади ва пойтахтимиз маданий мерос объектлари сони яна биттага кўпаяди. Шунингдек, дунёга одамийлик, инсонийлик дарсидан сабоқ берган боболаримизнинг бой ва ўлмас маънавий меросини тарғиб қилишга, уларнинг эзуликдан иборат ибратли ҳаёт йўлини ёш авлод онгига сингдириш, тарбиялашга қўшилган яна бир ҳисса бўлур эди.

 

Раҳимқул МАҲАММАДИЕВ,

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати,

ЎзМТДП туман Кенгаши раиси

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *