АЖИБ ФАРҚЛАР

Шеърият шайдоларига шеър завқи

 OvdMC3t4agihVb80ltQhGZoGVmCzR4mU_front

Шамол эсар ғарб, шарқ, жануб, шимолдан:

Ажаб нечун табиатда бу ҳолдан?!.

 

Одам таъби онча кескиндур, магар,

Бир онда ҳаромга ўтгай ҳалолдан.

 

Беш қўл баробармас дерлар, инчинун,

Самбиттол қанча фарқли мажнунтолдан.

 

Инсон озор чекар чақса болари,

Аммо ҳузур топар йиққани болдан!

 

Беўпка йигитнинг фарқи бор катта,

Шошмай ўз ишини бажарган чолдан.

 

Ўзга панд изласанг тафаккур ила,

Дунё қисинмагай ибрат, мисолдан.

 

Дунё бир саҳнадур, боқсанг – кун бўйи,

Одамлар сакрар у ролга – бу ролдан!

 

Тақдир бозингари тортгай ипимиз:

Айланиб қоламиз қулга қиролдан.

 

Виртуаль оммадан унча фарқи йўқ,

Жамоат ҳам жамдир беюз троллдан.

 

“Қийшиқ кўзгу” ҳақда айтганмиш эртак

Алиса дегани Льюис Кэрроллдан.

 

Оғзига келганни қайтармайдиган,

Одамнинг не фарқи бор эрур молдан.

 

Ўн сонидан ҳеч вақо қолмас, жигар,

Ажратиб қўйсанг агар бирни нолдан.

 

Учқун аланга бўлғуси, ишқ деган

Ҳам бошланур лаб узра мошдек холдан.

 

Бир пари ишқида Тўлқин ҳоли ҳам,

Кўрса фарқ йўқ сурати деволдан.

 

Тўлқин ЭШБЕК – Иштихоний

Иштихон ижод мактаби

2023 йил 20 июль

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *