Алвидо, Жавоҳир Қудратов
Жавоҳир Қудратов 38 ёшида оламдан ўтгани ҳақидаги нохуш хабар
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети жамоасини чуқур қайғуга солди…
У 1983 йил 12 ноябрда Шаҳрисабз туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетлари Журналистика факультетларини тамомлаган.
Жавоҳир Қудратов Тошкент халқаро радиоси, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, “Қашқадарё” – “Новости Кашкадарьи” газеталари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотларда самарали ишлаган, 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бўлим бошлиғи сифатида фаолият кўрсатаётган эди.
Жавоҳир Қудратов талабалик давриданоқ ташаббускорлиги, меҳнаткашлиги, меҳрибон ва самимийлиги билан Устозлари ҳамда тенгдошлари меҳрини қозонган эди.
ЎзМУ Журналистика факультети жамоаси Жавоҳир Қудратовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Унинг ёрқин хотираси қалбимизда мангу яшайди.
Алвидо, Жавоҳир Қудратов!
ЎзМУ Журналистика факультети жамоаси
Сўнгги фикрлар