Алишер Навоий ижоди – беқиёс маънавий хазина

Буюк аждодимиз, шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби

Мир Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида тутган ўрни беқиёс. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Академиясида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзуида ўтказилган илмий-маърифий конференция улуғ аждодимиз таваллудининг 580 йиллигига бағишланди.

1

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Наргиза Асадованинг “Замонавий ўзбек шеъриятида Навоий ижодининг тутган ўрни”, Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти Тўлқин Эшбековнинг “Алишер Навоий асарларида ёшлар қалби ва онгини бузғунчи ғоялардан асраш талқини”, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Чаман Жонузоқованинг “Алишер Навоий ижодида ватанпарварлик мавзуси” мавзуидаги маърузалари анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Қуролли кучлар Академияси курсантларининг буюк мутафаккир бобомиз Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари, ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган мақом қўшиқлари даврага янада файз киритди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, профессор, полковник Рустам Самаров ҳазрат Мир Алишер Навоий ижоди бугунги ёш авлоднинг муносиб камолга етиши учун беқиёс маънавий хазина бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

 

Дурдона ҚУРБОНОВА,

Зарнигор ҲАСАНОВА,

http://uchildiz.uz сайти мухбирлари

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Hasanova Zarnigor:

    Ijodinhizga omad, yutuqlaringiz bundan-da ziyoda boʻlsin, istoz

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *