Американи қайта кашф этиш

ЎзМУ Журналистика факультети доценти Шерзодхон Қудратхўжаев

АҚШдан http://uchildiz.uz сайтимиз учун махсус мақола йўллаганидан мамнунмиз дейди Дониш домла талабалари билан бирга олқишлаб.

Фото Nur Nur.
Нимага Америка Беруния деб аталмайди?

Америкадаги илк таассуротларим постидан сўнг кўплаб фикр ва таклифлар олдим. Саволлар ҳам кўп бўлди. Эътибор ва муносабат учун рахмат. Бугунги постимда шу саволларнинг баъзиларига жавоб берсам. Баъзан бу оламнинг минглаб ришталар билан нақадар боғлиқлиги ва бир-биридан узоқдек туюлган оламлар қанчалик яқинлигини тасаввур қилиш кишини ҳайратга келтиради. Масалан, Америка ва Ўзбекистон оралиғини қарийб 11 000 километр масофа ҳамда тубсиз ва чексиз океан ажратиб турсада, гуёки, бизга ҳар сафар Американи янгидан кашф этгандек туюлаверади. Тарихдан яхши хабардор одамлар яхши биладики, Америка китъасининг борлигини Колумбдан олдин ўзбек олими башорат қилган. Расман Америка очилиши 1492 — йилнинг 12 – октябри деб ҳисобланади. Ўша куни машҳур европалик картограф Христофор Колумб ЯНГИ ОЛАМ соҳилларида лангар ташлайди. Энди яна ўзбек олимига қайтамиз. 973 — йилда Орол денгизи яқинидаги бугунги замонавий Хива худудида туғилган Абу Райҳон Берунийнинг бугунги замонавий кашфиётларни яралишида анчагина меҳнати синган. Беруний бобомиз Ернинг ўлчовини аниқлик билан ўлчаган дунёдаги биринчи олимдир. Беруний ўлчами бугунги олимларнинг ҳисоб китобларидан (компьютерда ҳисоблаганда албатта) бор йўғи 17 километрга фарқланади. Ер ўлчовини билганда у Осиё, Африка ва Европа китъалари дунёнинг унча катта бўлмаган бўлаги 2/5 қисмини англатишни маълум қилади. Хўш қолган 3/5 қисми нимадан иборат. Абу Райҳон Беруний Европа ва Осиё ўртасида бошқа қитъа борлигига оид илмий гепотизасини илгари суради. Беруний умрида океан кўрмаган инсон бўлсада, буюк ихтироси билан “буюк кашфиёт тожи”ини кийишга ҳақли. Тўғри у Христофор Колумб каби 1492 — йилда кучли елканлар ва ёғоч кемада Америка соҳилига қадам қўймаган бўлсада, Америкадан 11 000 километр узоқликда туриб ақл машъали ила ўз қалами учида янги кашфиёт ғоясини берди. Ва бу 5 асрдан сўнг ўз тасдиғини топди. Хўш нима учун унда бу юрт Америка дейилади? Христофор Колумбия ёки Беруния дейилмайди? Биринчидан, бобомиз камтарликка борганлар, иккинчидан, Овруппода Осиёлик олимлар билан мулокот ва журналлар булмаган. Учинчидан, уртада тарихга тасодифан кирган яна бир шахс бор. У 1454-йилда Флоренцияда туғилган Америго Веспучи. У тадқиқотчи, савдогар ва сайёҳ бўлган ва Медичилар оиласига хизмат килган. У Колумб картаси асосида сайёҳатга чикади ва Колумб Америкага биринчи борган бўлса ҳам, у ерга “Вест индия”, яъни Осиёнинг давоми сифатида қарайди ва Колумбдан фарқли равишда кўрганлари ҳақида Флоренция зодогонларига ҳикоя қилади, куплаб мактублар йуллайди. Ўлимидан сўнг унинг ёзган мактублари «Ракколта» нашрида ва Европанинг бошқа журналларида ҳам чоп этилади. Колумбнинг асарлари эса ҳали оммалашмаган эди. ( унинг қарашлари ва асарлари ўлимидан 50 йилдан сўнг оммалашган). Шу боис янги оламга бу материкнинг муътадил иқлими у ерда яшовчи аборигенлар ва ажойиб тупроқ туфайли бу ном ўроқда йуқ, мошоқда йўк Америго таърифлари ва карашларига нисбат берилиб Америго номига ўтиб кетади. Зотан, бу фактлар ўша даврда ижтимоий тармоқлар бўлмасада, журналлар орқали оммалашган. У Америка ва Американинг асл халқи, урф-одатлари тўгрисида жуда кўп ёзган.

Америка озодликни ва ташаббусни севганлар юрти…

Американинг ўзига хос жиҳати ҳам шунда. Америка очилгандан бери бу замин тадбиркор, эски оламдан зериккан, ўз тақдирини ўз қўллари билан яратган, янгиликка интилганлар, Ирландияда дордан кочган жиноятчилар учун макон бўлди.
Американи кўп ва хўп танқид қилишади. Американи ёмон кўрадиганлар ҳам учрайди. “Нима учун бундай деб” бу ерга келиб ўзимга савол бердим. Америкада ресурслар кўп эмас, миллиард, миллиард тонна нефть ёки гази йўқ, иклими ҳам оғир. -62 совук фақат Аляскада, +56 фақат Колифорнияда бўлиши мумкин. Лекин дунёдаги биринчи оммавий автомобил Америкада ишлаб чиқарилган. Дунёнинг, башариятнинг ақлий бойлиги — интернет ҳам Америкада ихтиро қилинган. Қўшма штатлар энг куп Нобел мукофоти олганлар юрти хам. Ва бу ерда кимни учратмайсиз. Масалан Манхеттэннинг Чайна таунида яшайдиган Хитойликлар сони бутун ғарбий ярим шарликлардан кўпдир. АҚШ дунёдаги энг узун — 6,5 млн км.лик автомагистраллар билан рекордга эга. Дунёдаги энг узун темир йўл тизими ҳам Америкада. Энг ҳайратланарлиси Қўшма штатларнинг расмий давлат тили йўқ, аҳолининг катта қисми инглиз тилининг “америкача” талаффуз турини ишлатади. Иккинчи ўринда испан тили туради. Учинчи тил кар ва соковлар тили. Баъзи штатларда француз тилида гаплашишади,. Хўш бугунги тарихий боскичда Ўзбекистон ва АҚШни нима бирлаштиради деган савол жуда муҳим. Америкада доим сўз эркинлиги, хусусий бизнеснинг муқаддаслиги, инсон қадр-қиммати доимо юқори бўлган. Америкага қуп-қуруқ чўнтак билан келган ва “ноль”дан иш бошлаганлар албатта миллионерлар ва президентларга айланишган. Америкада бир сеҳрли гап бор. Бу “Америка орзуси, ўз куч ва ғоясига ишонган одамнинг галаба қозониши”дир. Шунинг учун ҳам Американинг бош қароргоҳи Ок Уйнинг 43 нафар соҳибларининг барчасининг келиб чикиши ҳар хил бўлган. Улар орасида ҳатто киноактёрлар ҳам бор. Ирки хам хар хил, масалан Барак Обама. Бу факт ҳар бир америкаликнинг ўз орзуси билан яшашга ўргатган. Албатта, бундай одамлар ва бундай давлат кибрли, ўзини бутун дунёда устун деб билган айрим шахсларга ва давлатларга ёқмаслиги мумкин. Масалан, Буюк Британия консерватизм ғоялари билан кўпроқ зодагонлар, оилавий сиёсий кланлар мамлакати бўлгани учун Англияда буржуазия ва қора халқ учун кўп нарса таъқиқланган эди якингача. Алал оқибат Буюк Британия ва умуман шу каби бошқа мамлакатларидан одамлар Америка томон сузиб келишган. Ҳозирги даврда Ўзбекистонда ҳам бизнес учун имкониятлар очилаётганлиги, тадбиркорлар эркинлиги амалда таъминланаётганлиги, жамиятда очиқлик кайфияти борлиги билан Америкага ўхшаб кетмоқда.

Америкаликлар кучи оддийликда..

АҚШда менга ёққан нарса одамлардаги оддийлик, моддиятга берилмаганлик. Кўча куйда ва бошқа жойларда ёнингизда миллионер турганини сезмайсиз. Гарчан мусулмон бўлмаса ҳам зоҳидлик хос уларга. Давлат идораси бўладими, бошқа идораларми, хуллас ҳашамат, ортиқча ялтир-юлтур йўқ. Америкага одмилик хос. Дастурхон ҳам меъёрида. Улар бойлигини бошқа нарсага сарфлашни яхши кўради. Асосийси фарзандлар тарбияси, уларнинг билим ва илм олиши. Ногаҳон ўйланиб қоласан. Бизда ҳам кўпчилик бойиди 20-25 йилда лекин меҳнат билан топган нарсаларимизни «не то» нарсаларга сарфладик. Чунки бизнинг орзуимиз бошкача йулларга кириб кетишига озгина колди.

Нимага америкаликлар Американи севади?

Олдинги постимдан қайтариш бўлса ҳам айтаман америкаликлар Американи энг қудратли ва энг адолатли давлат деб ишонадилар. Сиёсатчилар ҳам халқ нима истаётганини билиб, шуни руёбга чиқаришга ҳаракат қиладилар. Ўзбекистонда ҳам бу жараён бошланди. Давлат халқ учун тамойили ишлай бошлади. Шу ўринда машхур Президент Жон Кеннедининг машхур сўзларидан иқтибос келтирсам: “ Давлат мен учун нима қилди деб ўтиришдан кўра мен давлатга нима ҳисса қўшдим деб ўзимиздан сўрашимиз муҳим.” – деган эди машҳур сиёсатчи.
Американинг миллий гули — бу атир гул. Эътибор беринг тиконли атир гул, яъни муваффақиятга ва ғалабага йўл тиконсиз бўлмас.

Фото Sherzod Kudratkhodjaev.
Фото Sherzod Kudratkhodjaev.
Фото Sherzod Kudratkhodjaev.
Шерзодхон Қудратхўжаев,
ЎзМУ Журналистика факультети доценти,
АҚШдан http://uchildiz.uz сайти учун махсус

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *