Американинг Jackco Technology Group компанияси Ўзбекистонда кўмирдан синтетик сюлтирилган ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлашда иштирок этади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” холдинг компанияси матбуот хизмати маълумотига таяниб Sputnik хабар қилди.
“Jackco Technology Group ҳамда Ўзбекнефтгаз миллий холдинг компанияси бугун Ўзбекистонда CTL лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни имзолади”, — аниқлик киритди матбуот хизмати вакили. Ҳужжат “Ўзбекистон нефть ва гази: OGU-2016” Халқаро 20-форуми доирасида имзоланди. Эслатиб ўтамиз, кўргазма Тошкентда 18-20 май кунлари бўлиб ўтмоқда.
Манбага кўра, ушбу лойиҳа йилига 200 минг тоннагача нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўзда тутади.
2012-2013 йилларда Ўзбекистон Тошкент вилояти “Апартак” бурокўмир кесмасида 700 миллион доллар қийматли CTL заводи қурилиши устида ишлашни бошлаганди. Режа бўйича, завод йилига 2,2 миллион тонна кўмирни қайта ишлаши ва 700 минг тоннагача дизель ёқилғисини ишлаб чиқариши назарда тутилган. Бироқ қазиб олиш жойида зарур миқдордаги кўмир бўлмаганлиги сабабли кенг миқёсдаги лойиҳа бекор қилинган эди.
Ўзбекистон кўмир соҳасини модернизация қилиш ҳамда 2021 йилга келиб кўмир қазиб олишни 17,2 миллион тоннагача оширишни мақсад қилган (2012 йил якунига кўра, 3,85 миллион тонна).
Нефть-газ соҳасининг қатор экспертлари фикрига кўра, сўнгги саккиз йил давомида углеводородлар қазиб олиш мўътадил тизимда камайгани эвазига Ўзбекистон қўшимча манбалардан ёқилғи қазиб олиш учун қидирувни кучайтирди.
http://kun.uz
Сўнгги фикрлар