Амир Темур сиймоси талабалар саҳнасида

Улуғ бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига бағишланган маърифий тадбирлар давом этмоқда. Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да “Соҳибқирон Амир Темур жасорати” деб номланган саҳна асари намойиш этилди.

а1        а9

Ўзбекистон Миллий университети Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Давлатёр Жумабоев маърифиий тадбир кириш сўзи билан бошлар экан, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Амир Темурнинг улуғ номи тикланиб, 1996 йил мамлакатимизда Амир Темур йили, деб эълон қилингани, Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда бу аждодимизнинг муҳташам ҳайкаллари қад ростлагани, 2011 йили давлатимиз раҳбари сўзбошиси билан “Темур тузуклари” мукаммал ҳолда, юксак сифат билан янгидан чоп этилгани халқимизнинг ғурури ҳамда ифтихонига айланганини алоҳида таъкидлади.

а8а3

Бугунги авлодлар буюк аждодларини кўплаб адабиётлар, саҳна асарлари орқали кенгроқ тасаввур этадилар. ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети талабалари атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг “Амир Темур сиймоси”, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг «Соҳибқирон» ҳамда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” асарлари асосида Соҳибқирон сиймосини саҳналаштирганлар.

— «Аждодлар ўгити авлодлар талқинида» мавзуига бағишланган маънавий-маърифий тадбиримизда талабаларимиз буюк бобокалонларимизнинг дурдона ўгитларидан ҳам баҳраманд бўлдилар,- дейди тадбир ташкилотчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Нигина Шермуҳамедова.- Бу ёшларнинг янада камол топишида муҳим аҳамият касб этади.

а5а2

Буюк бобомиз салтанати ва саройига хос безаклар билан жиҳозланган саҳнада истеъдодли талабалар ижро этишаётган роллар бир дафъа бўлса-да томошабинларни ўша давр ҳамда улуғ сиймолар билан ошно этди гўё.

а7а4

Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг барҳаёт сиймоси ёш авлод қалбида чексиз ифтихор туйғусини жўш урдирмоқда.

 

Улуғбек Усмонов,

ЎзМУ Олий журналистика факультети талабаси

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Yetti iqlim sultoni buyuk Sohibqiron bobomizning tavallud kunlari o’zbek xalqiga muborak bo’lsin. Shu o’rinda bir ma’lumotni aytish joiz deb bildim. Har yili 22-mart va 9- aprel kunlarini butun Yevropa davlatlari Mirzo Ulug’bek va Amir Temur tavalludi ekanligini juda yaxshi bilishadi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *