Анжуманда қатнашинг: “Жиноятдан сақланинг”

Мақоласи бепул нашр этиладиган анжуманда Дониш домла албатта иштирок этади. Сиз-чи?

и4

АХБОРОТ ХАТИ

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли қарори ижроси юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, жорий йилнинг апрелида ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган ҳаётий мисолларга асосланган, ҳуқуқий — маърифий йўналишдаги “Жиноятдан сақланинг” рукнида оммабоп рисолалар тайёрлаш ва нашр этиш, уларни тақдимотини ўтказиш режалаштирилган. Конференция материаллари тўплам сифатида чоп этилиши режалаштирилган.

Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича масалалар муҳокама этилади:

  1. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш масалалари;
  2. Ҳуқуқий саводхонликни оширишнинг педагогик ва психологик услублари
  3. Жиноятчиликка қарши курашда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг самарали механизмлари.

      Илмий мақолалар 2018 йил 30 апрел кунига қадар қуйидаги талаблар асосида ташкилий қўмитага тақдим этилиши лозим: Илмий мақолалар матни тўлиқ 3-5 бет ҳажмда электрон ва ёзма равишда топширилиши лозим. Мақола матни Microsoft Word (Word 2007-2010дан ташқари) дастурида Times New Roman шрифти 14 кегел катталигида, матн 1,5 интервалда, чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқоридан ва пастдан 25 мм жой қолдирилган ҳолатда бўлиши лозим; мақола мавзуси бош ҳарфларда кўрсатилади, ундан бир қатор пастда муаллифнинг исм-фамилияси бош ҳарфларда илмий даражаси ва унвони, иш жойи ва лавозими тўлиқ кўрсатилади, ундан 2 интервал ташлаб матн келтирилади. Файл номи муаллиф фамилияси билан номланиши керак.

Матн илмий-услубий, таҳрир қилинган ҳамда шўъбаларга мансублиги кўрсатилган бўлиши лозим.

Иқтидорли талаба ва магистрантларнинг илмий мақолаларига илмий раҳбар (маслаҳатчи) тақризи талаб этилади.

Барча талабларга жавоб берган ва комиссия кўригидан ўтган мақолалар илмий тўпламга киритилади ва ташкилий қўмита томонидан бепул нашр этилади.

Тезис матнларини Марказнинг қуйидаги электрон манзилга юборишингизни сўраймиз: e-mail: manaviyat_mt@umail.uz

Мурожаат учун тел.: (371) 239-15-87, (94) 697-31-07

Илова: 01/06-1-18 04.01.2018 йилдаги Республика Маънавият ва маърифат маркази тизимида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга ошириш юзасидани чора-тадбирлар дастурининг 23-банди ижросини таъминлаш.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *