“Анонимчи”га
Устоз — отангдан улуғ, деган мақолга яраша Устозлар шогирдларини кўз
қорачиғидек асрашга ҳаракат қилади. Оқкўнгил, соддадил ёшларимизни бирортаси йўлдан урмаслиги, чалғитмаслиги учун мудом ҳушёр қараймиз. Баъзи бузғунчилар кимнидир «анонимчи» бўлишга, юзига ниқоб тақиб, иғво тарқатишга ҳаракат қилса, бундай хавфли иллатдан барчани огоҳ этишга интиламиз. Бугун бир «Анонимчи»га кўзим тушгани ҳамоно қандайдир шеърий сатрлар қуйилиб кела бошлади. Унга сабоқ, ҳаётий дарс бўлар, деган умидда ушбу пандномамизни бахшида этдик, дейди Дониш домла меҳр билан.
“АНОНИМЧИ”ГА
Яширинча пайдо бўлиб, яширинча туғилган,
Яширинча иш қилади, “Анонимчи” бўлади.
Ижтимоий тармоқларда башарасин яшириб,
Бир кун ошкор этилганда шармисор бўп ўлади…
Ҳалол бўлсанг ошингни ҳам кўчада ич, бўлгин мард,
Ўзбек деган буюк номга юқтирмагин асло гард!
“Анонимчи”ман десанг сен иснод ота-онангга,
Бунақалар бола эмас – бало, бошга битган дард…
Ижтимоий тармоқларни бугун ҳамма кузатар,
Эзгу фикри бўлса кимнинг очиқ-ошкор узатар.
Улуғларга тош отса ким ўзин “Анонимчи” деб,
Мақолда заб айтилгандек, букрини гўр тузатар…
Тўлқин ЭШБЕК (ДОНИШ домла)
Yuziga niqob taqib, ig’vo tarqatishga harakat qilgan kimsalar ustida yozilgan she’r menga juda manzur bo’ldi. Rahmat ustoz she’r uchun.
Ming afsuski she’rda ta’riflangan «Anonimchilar»ning hozirgi kunda ham oramizda borligini yaxshi bilamaiz. Bu she’rdan hamma o’ziga keragini olsa yaxshi bo’lar edi. Ayniqsa «anonimchilar» o’qisa va o’ziga xulosa chiqarsa, biz oramizdan bitta «anonimchi»ni kamaytira olsak, foydadan holi bo’lmaydi deb o’ylayman.