Анъанавий Зомин семинари мушоираларга бой бўлди

Жиззах вилояти Зомин туманидаги сўлим Ўриклисой оромгоҳида мамлакатимиз

ёш ижодкорлари яна жам бўлди. Устоз ижодкорлар кўмагида ўз ижодларини янада сайқаллаштириб, билим ва маҳоратини бойитиши, ютуқ ва камчиликларини ўртоқлашиши учун замин яратилди.

ЖамиятТанлаш

20:40 / 06.07.2021

Президентимиз томонидан илгари сурилган Беш муҳим ташаббусни ҳаётга татбиқ этишнинг яна бир амалдаги ифодаси сифатида семинарнинг иккинчи куни ҳам қизғин ва қизиқарли ўтди. Шеърият, наср, драматургия, бадиий публицистика, болалар адабиёти йўналишларида юртимизнинг таниқли шоирлари, ёзувчилари, адабиётшунослари ёшларга сабоқ берди.

Семинар доирасида ўтган латиф мушоиралар ёшларни янада бир-бирига яқинлаштирди. Ижодий фикр алмашишга, ижод намуналарини ўртада баҳам кўришга иштиёқни оширди.

Анжуман машғулотлари давом этмоқда.

 Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/ananaviy-zomin-seminari-mushoiralarga-boy-boldi_282653

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *