Астраханда 2019 йил 8-10 апрелда ректорлар йиғилиши бўлиб ўтди

Асосий мавзу Россия ва Ўзбекистон олий таълим соҳасидаги икки томонлама

ҳамкорликни ривожлантиришнинг замонавий йўналишлари,  тенденциялари ва истиқболлари кўриб чиқилди.  Тадбир ўтган йилнинг 18-октабр куни Тошкентда бўлиб ўтган «Янги кадрлар — янги иқтисодиёт учун янги рус-ўзбек» биринчи таълим форумининг якуний қарорига мувофиқ ташкил этилган эди.  Конференцияда икки давлатнинг 80 дан ортиқ университетлари , давлат идоралари вакиллари ва раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

 
Конференция қатнашчилари Россия ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўртасида йўл хариталарини жорий этиш ва Москвадаги кузда бўлиб ўтадиган иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумининг кун тартибини шакллантириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Астрахан давлат университетида ўтказилган «Ўзбекистон ва Россия ўртасида илмий ва таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва вазифалари» иккинчи блокида Ўзбекистон Миллий университети ректори,  профессор А. Р.  Мараҳимов,  Пленум мажлисида Ўзбекистон миллий университети ва Россия этакчи олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида сўзлаб берди.
ЎзМУ Матбуот хизмати
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-univercity/403

 

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *