Ахмоққа дум керакми?
Ахмоқ сўзи луғатларда «Аҳмоқ» шаклида ёзилган.
Яъни, «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китобида ва ундан кўчирмакашлик қилиб тайёрланган шунга ўхшаш «луғат»ларда ҳам х ҳарфи юмшоқ, жайдари тилда айтганда думли «ҳ» билан — «Аҳмоқ» шаклида ёзилган. Буюк адибларимизнинг машҳур асарларида бу сўз «ахмоқ» шаклида қўлланилган.
Бу мавзуда устоз Аҳмаджон Мелибоевдан сўрасам, у киши киноя билан: «АХМОҚҚА ДУМ КЕРАКМИ?» деган мақола ёзинг, деб кулдирди.
Хуллас, «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»ни мутахассислар мукаммал кўриб чиқишларини ҳаёт тақозо этмоқда.
Бу борадаги таклифимизни https://www.facebook.com да ёритгандик, унга анчагина жўяли жавоблар ёзилди. Марҳамат, улар билан танишиб, Сиз ҳам муносабатингизни билдирсангиз мамнун бўлардик.
Азамат Зиё Бу атама бизга араб тилидан кириб келган, яъни «ҳамуқа» (ﺣﻤﻖ) — тентак бўлмоқ. Кўриб турганингиздек, думи йўқ. Моҳияти эътибори айтганда эса, думи борми ёки йўқми, аҳмоқ барибир аҳмоқ!
Азамат Зиё «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»ни кўриб чиқиш эмас, янгидан ёзиш лозим. Мазкур нашр ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошларида дунё юзини кўрган. Табиий равишда, ўша замон таъсиридан четга чиқолмаган. Шунинг учун ҳам у бугун тўла-тўкис андаза бўлолмаслигини урғулагандик. Аммо унга суяниш илинжи ва одати ҳали ҳам бор. Шу маънода бир воқеа эсга тушиб кетди: ўн-ўн беш йиллар бурун бир қонун лойиҳасининг ўзбекча матни устида «тилчиларимиз»дан бири билан роса тортишганимизда, мана, «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да шундай ёзиб қўйибди-ку, нега тихирлик қилаверасиз, деганида, бўлмаса, вилоятни область, деб ёзайлик, мазкур сўз ҳам шу луғатда бор-ку, жавобимиздан сўнг таслим бўлганди. Шу билан бирга, ўша оғир паллаларда ҳам тожик олимлари ишни боплаганлар, олтмишинчи (!) йиллар охирида эълон қилинган икки жилдлик «Фарҳанги забони тожики»ни (X — XX аср боши)1994 йили Эронга илмий сафаримиз чоғида Теҳрон университетининг бош кутубхонасида борлигини кўрганимизнинг ўзиёқ, унинг сифати ва халқаро эътирофидан дарак беради. Демак, устаси ва юраги борига барибир — замонга қарамайди. Шунинг учун ҳам «супурги назарияси»ни олға сурмоқдамиз ва унинг иш беришига ишонамиз!
اخمق-Ахмоқ
Бу калимани келиб чиқиши туркий тё муғулий тилдан эмас, араб тилидан бӯлиб, илдизи «ҳамоқат»-дир ва Х билан эмас, балким Ҳ билан ёзилади. «аҳмоқ» шакли ҳам нодуруст, «аҳмақ» тӯғри шаклдир.
Сўнгги фикрлар