АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ

“Яхшидур аччиқ ҳақиқат, лек ширин ёлғон ёмон”.

Эркин ВОҲИДОВ

 photo_2023-11-15_13-49-47

Айнан бир кун кимга – оқ, кимга – қизил, қорадур.

Ўздан келиб чиққанча алқаб, сўкиб борадур.

 

Ким шоҳона тўй қилди, чақириб юз меҳмонни,

Кимнинг куни қора нонга қолган бечорадур.

 

Оёғи ерга тегмай ўтиб бормоқда қанча:

Бешигу от, ароба, тобутга суворадур.

 

Ҳаммани сарсон қилиб, тинчитмайдир одамзод –

Токи бир кун ўзи-ла бир ўзи оворадур.

 

Тирикликнинг катта-ю танг кўча, сўқмоғи бор,

Демагин бу дунёда ўлим сўнгги чорадур.

 

Инсон ўлмайди бирдан – кунда бир ўлиши бор,

Магар келса қўққисдан – юрагини ёрадур.

 

Элдан бошинг чиқарма, ҳам бўлма оёқости –

Кўнгли хотиржам кимки мудом тенглар орадур.

 

Шоир Тўлқин ғазали – ҳам аччиқ, ҳам мазали:

Ахмоққа калтак бўлса, оқилга ишорадур!

 

Тўлқин ЭШБЕК

2023 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *