АҚШдаги халқаро талабалар сони бир миллиондан ошди

Бу ҳавас қилса, ибрат олса арзигулик ажойиб ҳодиса, дейди Дониш домла.

Халқаро талаба ҳам ўзига хос «инвестиция» эканки, 2017 йилда АҚШ иқтисодиёти шунинг орқасидан кам эмас — 42,4 миллиард доллар фойда кўрибди! Моддий манфаатдорликдан минг чандон улканроқ фойда — шунча талаба (улар орасида ўзбекистонлик талабалар сони ўтган йилгидан 12,9 фоизга ошиб, 570 нафарни ташкил этган!) энг ривожланган мамлакат таълимотидан баҳраманд бўлиб, шунга яраша етук кадрлар бўлиб етишар экан! Бир миллиондан ортиқ етук кадр дунёни гуллатиб юборадиган даражада улкан салоҳиятга эга бўлган кучдир, дейди сермулоҳазакорлик билан Дониш домла.

Халқаро талабаларга кенг йўл очиш, хорижлик илмга чанқоқ ёшларни юртимизга кўпроқ жалб этиш борадасида Ўзбекистонда, хусусан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар натижаси ва самараси ҳақида кейинчалик таҳлилий мақолалар ёритиб борамиз.

АҚШ элчихонаси томонидан сайтимизга тақдим этилган қуйидаги мақолани халқаро тажриба сифатида ўқишни таклиф этамиз.

акш1 акш2

АҚШдаги халқаро талабалар сони бир миллиондан ошди

Халқаро таълим бўйича “Open Doors” ташкилотининг 2018 йил ҳисоботига кўра, Америка Қўшма Штатларидаги халқаро талабалар сони учинчи йилки бир миллиондан ошиб, 1,5 фоизга ўсди ва 1 094 792 кишини ташкил этди.

АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони ўтган йилгидан 12,9 фоизга ошиб, 570 нафарни ташкил этган. Уларнинг қарийб 50 фоизи бакалавр, қолганлари магистрлик ёки инглиз тили ўрганиш каби даража бермайдиган дастурларда ўқимоқда.

Халқаро таълим институти ва АҚШ Давлат департаменти Таълим ва маданият масалалари бюроси 13 ноябрь куни эълон қилган “Open Doors 2018”ҳисоботи халқаро таълимнинг АҚШ олий таълим тизимига таъсирини эътиборга олиб, 2017/18 йилларда Қўшма Штатлардаги халқаро талабалар ҳамда 2016/17 йилларда чет элда ўқишга қабул қилинган америкалик талабалар сони ва соҳаси ҳақида маълумот беради.

АҚШ дунёдаги халқаро талабалар энг кўп таълим олаётган мамлакат бўлиб қолмоқда. АҚШ Савдо вазирлиги маълумотига кўра, халқаро талабалар ўқиш пули, тураржой ва озиқ-овқат харажатлари орқали 2017 йилда АҚШ иқтисодига 42,4 миллиард доллар фойда келтирди.

“Америкаликлар билан биргаликда таълим олаётган халқаро талабалар Қўшма Штатлар учун улкан ҳиссадир,”- деди Давлат котибининг таълим ва маданият масалалари бўйича ўринбосари Мари Ройс. “Биз энг қийин муаммоларимизни ҳал қила оладиган еткачиларни етиштиришимиз керак. Биз хавфсизлигимиз ва янада фаровонлигимизни таъминлашда тегишли ечимлар топа оладиган одамларга муҳтожмиз. Шуни таъкидлашни истардикки, халқаро таълим бизга мамлакат сифатида кучлироқ бўлишимизга ёрдам беради.”

 ***

Number of International Students in United States Tops One Million

 The number of international students in the United States surpassed one million for the third consecutive year, increasing by 1.5 percent to reach a new high of 1,094,792 million, according to the 2018 Open Doors Report on International Educational Exchange.

The number of students from Uzbekistan studying in the United States rose by 12.9% over last year, to 570 students. Of those, almost 50% were studying at the undergraduate level, with the remainder studying at the graduate level or pursuing non-degree programs such as English language study.

Open Doors 2018, released November 13 by the Institute of International Education (IIE) and the U.S. Department of State’s Bureau of Educational and Cultural Affairs (ECA), highlights the impact of international education on the U.S. higher education sector, examining the numbers and profile of international students in the United States in 2017/18 and of U.S. students receiving academic credit for study abroad in 2016/17.

The United States remains the top host of international students globally. International students made a significant financial impact on the United States in 2017, contributing $42.4 billion to the U.S. economy through tuition, room and board, and other expenses, according to the U.S. Department of Commerce.

“International students studying alongside Americans are a tremendous asset to the United States,” said Marie Royce, Assistant Secretary of State for Educational and Cultural Affairs. “We need to develop leaders in all fields who can take on our toughest challenges. We need people who can find solutions that keep us secure and make us more prosperous. We want to send a message that international education makes us stronger as a country.”

###

Количество иностранных студентов в Соединенных Штатах превысило миллион

 По данным Доклада международной организации по образованию «Open Doors», в 2018 году количество иностранных студентов в Соединенных Штатах за последние три года подряд превысило один миллион, увеличившись на 1,5 процента и достигнув нового максимума в 1 094 792 миллиона.

 Количество студентов из Узбекистана, обучающихся в США, выросло на 12,9% по сравнению с прошлым годом, составив 570 человек. Из них почти 50% учатся по программам на получение степени бакалавра, а остальные – по программам на получение степени магистра или без степени, таким как изучение английского языка.

Доклад Open Doors за 2018, опубликованный 13 ноября Институтом международного образования (IEE) и Бюро по вопросам образования и культуры Государственного департамента США (ECA), подчеркивает влияние международного образования на сферу высшего образования США, анализируя количество и профили иностранных студентов в Соединенных Штатах в 2017/18 году, а также студентов из США, получающих академическое образование за рубежом в 2016/17 году.

Соединенные Штаты по-прежнему занимают первое место по количеству иностранных студентов со всего мира. По данным Министерства торговли США, наличие иностранных студентов оказало значительное финансовое влияние на Соединенные Штаты в 2017 году_ путём вливания 42,4 млрд долларов в экономику США за счет оплаты за обучение, проживание, питание и других расходов. «Иностранные студенты, обучающиеся вместе с американцами, являются огромным достоянием для Соединенных Штатов», — сказала Мари Ройс, помощник госсекретаря Госдепа по вопросам образования и культуры. «Нам нужно воспитывать лидеров, которые смогут решать наши самые сложные задачи во всех областях. Нам нужны люди, которые смогут найти решения, обеспечат нашу безопасность и сделают нас более процветающими. Мы хотим подчеркнуть, что международное образование делает нас сильнее как страну ».

#########

Эҳтиром ила,

АҚШ элчихонаси матбуот хизмати

С уважением,

Пресс-служба посольства США

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *