АҚШда ўзбекистонликлар радиостанцияси очилади

Ўзбек журналистикасининг дунёга чиқаётгани шу-да, дейди

Дониш домла талабаларига қуйидаги хушхабарни эътибор билан ўқишни тавсия этиб.

м3

АҚШдаги ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевнинг ташрифига Нью-Йоркда радиостанция очишмоқда

Жараён14 May 2018 10:008

АҚШдаги ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевнинг ташрифига Нью-Йоркда радиостанция очишмоқда “ННО Central Asia Foundation”га асос солган АҚШдаги ўзбекистонликлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи шарафига Нью-Йоркда радиостанция очишмоқда. Жамғарманинг президенти Ашраф Зокировнинг айтишича, бу радиостанцияни очишдан кўзланган асосий мақсад “янги жойда яшаётган ҳар бир ўзбек Ўзбекистон маданияти ва урф-одатлари ҳақида маълумот оладиган фойдали ахборот манбасини яратиш ҳамда уларнинг ўз она тили ва маданиятидан бегоналашмаган ҳолда  янги давлатга мослашувларида ёрдам беришдан” иборат. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар берди.“Тарихимиз, маданиятимиз, чегараларимиз ва урф-одатларимиз ягона. Биз тақдир тақозоси билан қаерда бўлмайлик, бирга бўлишимиз ва бир-биримизга ёрдам беришимиз керак. Асосий мақсадимиз 200 дан кўпроқ миллат яшайдиган Шимолий Америкада ўрта осиёликлар диаспорасини яратишдан иборат. Бу янги Ўзбекистоннинг сиёсатига ҳам монанддир”,- деб айтган Зокиров Uzbekistan “Today” нашрига берган интервьюсида.

Таъкидлаш жоизки, “Central Asia Foundation” медиавий лойиҳаларни амалга оширишда тажрибага эга. Мисол учун, жамғарма 2017 йилдан бери “Шарқ овози” журналини чоп этиб келади. Бу нашрда Ўрта Осиё давлатларининг маданияти, санъати ва спорти ҳақида кенг маълумот берилади. Журналнинг навбатдаги сони эса Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи якунларига бағишланган бўлади.

http://21asr.uz/uz/post/aqshdagi-ozbekistonliklar-shavkat-mirziyoevning-tashrifiga-nyu-yorkda-radiostansiya-ochishmoqda

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *