БАРАКА
Шукроналик туйғуси
Ўтар кунлар, мисли ўқдек учмоқда,
Тонгда ёнган қуёш шомда ўчмоқда.
Кеча қишу қорга қувонган эдик,
Бугун: “Марҳабо, эй Навбаҳор!” дедик.
Кеча катта бахтим пичадай эди,
Ёруғ кунларим нақ кечадай эди.
Сабаб – айни дамни қилмасдим қадр,
Борга барака йўқ, кутишга – сабр!
Бугунда яшаймиз, шудир боримиз,
Инжиқми, талабчан – ўша ёримиз.
Дўстларимиз ўша – қуршаган бизни,
Ўчириб, тўғрилаб кўр қолган изни!
Демак, айни дамга бўлайлик маъсул,
Керакмас қумни зар айловчи усул.
Оддийгина ҳаёт, озгина меҳр
Кундалик турмушга бахш этар сеҳр.
Шундан файз топади умр баёти,
Баракали бўлар инсон ҳаёти!
Тўлқин ЭШБЕК
2024 йил 4 март
Сўнгги фикрлар