БАХШИ ЭЛИМ
Шеърият шайдоларига шеър завқи
Катта гаплар кетаркан учиб, оғиз – катта тишласам, дейди,
Бир-бирига ёндошган инсон бирор нима ишласам, дейди.
Энг катта бахт – хотиржам оним, оғилда – мол, омборда – доним.
Ёз ишлаган бобо деҳқоним: “Эсон-омон қишласам”, дейди.
Оламдир жанг майдони боқий – баҳслашар тақводору осий,
“Гардкам!” – орзу қилар сипоҳий, фарзин эса “Кишт!”ласам дейди.
Ўзни ҳашарга бир урмаган, “Хорманглар!” деб ҳеч ҳол сўрмаган,
Ўроқ ила машоқ кўрмаган хирмонжойда пешласам дейди.
Нақдина йўқ айни шу дамдек, айримларга эрта кўп ғамдек,
Бирин-икки қилиш ҳам камдек, бирйўла тўрт-бешласам дейди.
Кўрдим кўп таъмаи хомларни, истар фақат тилло жомларни,
Ўз наслига баланд номларни, баланд томни хешласам дейди.
Самарқандим элидир бахши, айтган сўзи – маънолар нақши,
Ўзга фақат бор-йўғи яхши номни Тўлқин эшласам дейди.
Тўлқин ЭШБЕК – Иштихоний
Иштихон ижод мактаби
2023 йил, 14 июль
Сўнгги фикрлар