Баҳор
Талабалар ижодидан
Зерикарли кунлар ҳам тугаб,
Қувончимга қувончлар улаб,
Мажнунтолдек сочларим силаб,
Кириб келдинг, азизам баҳор.
Бутоқларда жамалак куртак,
Барг ёзибди ҳатто қўштерак.
Сени деб жўш урмоқда юрак.
Келинчакдек гўзалсан баҳор.
Сен келганда ўлкам бетакрор,
Тўлиб оқар мавжланиб анҳор.
Йўлларингга кўзларим хумор,
Соғинганим сездингми, баҳор?
Ифорларинг ювар ғуборни,
Шеърга солдим дилимда борни.
Таърифладим сендек дилдорни,
Ўлкамга хуш келдинг,гулбаҳор.
Хосият Отамуродова,
ЎзМУ Хорижий филология факультети талабаси
Yomg’ir chars-churs chertdi deraza,
Yer-u ko’kni tutdi namxush bo’y.
So’ngra quyosh, osmon feruza,
Derlar » Tulki qizigadir to’y».
Bahor shunday betakror fasl,
Lola bazmi, ismaloq sayli.
Va sevishmoq, dil ochmoq vaqti,
O’zi ko’klam muhabbat asli…