Бепул ўқув курси ташкил этилади
Давлат гранти асосидаги ўқув курслари иқтидорли ёшларни чорлайди, дейди Дониш домла.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, Россия Федерациясининг “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети”га кириш синовида мақсадли иштирок этишга тайёрлаш учун Ўзбекистон Миллий университети қошида давлат гранти асосидаги ўқув курслари ташкил этилади.
Ўқув курсларига физика ва математика фанларидан юқори билимга эга бўлган 100 нафар ёшлар танлов асосида қабул қилинади. Танлов рус тилида ўтказилади.
Танловда абитуриентлар, мактаб ва лицей-коллеж битирувчилари қатнашиши мумкин. Ундан муваффақиятли ўтган тингловчилар ётоқхона билан таъминланиши мумкин.
Ўқув курслари шу йилнинг 2 октябридан бошланади. Физика, математика ва рус тили фанларидан олиб бориладиган машғулотлар 10 ой давом этади.
Маълумот учун, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиали иш бошлайди.
Б.Мелиқулова, ЎзА
Сўнгги фикрлар