Беш ташаббус амалда ўз самарасини кўрсатади

Олмазор туманидаги 46-умумий ўрта таълим мактабида Абдулла Авлоний

номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти жамоаси билан ҳамкорликда “Ўқувчи-ёшларнинг маънавий ва ғоявий тарбиясига комплекс ёндашувнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

а1 а2 а3

Унда мазкур институт ректори Наргиза Раҳмонқулова, профессор Шукритдин Пахрутдинов, Олмазор тумани ҳокимининг ўринбосарлари Тўлқин Тешаев, Омила Арипова ва бошқалар муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та муҳим ташаббус ҳамда бу борада қабул қилинган дастурда белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш ҳар бир зиёли зиммасига улкан масъулият юклашини алоҳида таъкидладилар.

Тадбирда мазкур ташаббусда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ўқувчи-ёшларнинг маънавий ва ғоявий тарбиясига комплекс ёндашувга оид ғоя ва қарашларини амалиётга жорий этишга оид тадбирлар режаси ҳақида сўз юритилди. Бинобарин, ўқувчи-ёшларнинг маънавий ва ғоявий тарбияси, уларни ҳар томонлама муносиб инсон, етук кадрлар этиб тарбиялашда маълум муаммолар ҳақида очиқ-ошкора айтилди. Бу борадаги таҳлилий маълумотларга эътибор қаратилди. Энг муҳими, ўша муаммолар ечими ва уларни амалга ошириш борасида тегишли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Семинар жараёнида ўқувчи-ёшларнинг таълим-тарбиясида учраётган айрим муаммолар, ҳудудий ички ишлар бўлимлари ички рўйхатида турадиган, хулқи оғишган ўқувчилар вафот этган ёхуд ҳозирда чет элда бўлган баъзи ота-оналарнинг фарзандлари, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётган баъзи ўқувчи-ёшлар таълим-тарбияси ҳақида ҳам сўз юритилди. Шул тоифа болалар билан иш олиб бориш бугун нафақат мактабнинг, шу билан бир қаторда жамоат ташкилотлари, ҳокимлик, хотин-қизлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, диний, ички ишлар идораларидан ҳам улкан масъулият талаб қилади. Очиқ мулоқотга айланган тадбирда бу ҳақида ҳам фикр, баҳс-мунозалар бўлди. Ёшларимиз орасида учраётган бу каби кўплаб муаммоларга ечим топишда юқорида келтирилган барча муассаса ва ташкилотларнинг комплекс ҳамкорликдаги фаолияти ҳаммани бирдек сергакликка ва масъулликка чорлаши таъкидланди.

Баҳс-мунозаралар давомида Олмазор тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Тўлқин Тешаев, Олмазор туман 7-сонли Ички ишлар бўлими профилактика инспектори Кенжабой Ўтаев, Имом Бухорий номли масжид имом-хатиби Садриддин Абдурашидов ва бошқалар бу каби муаммолар бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили ва ечимлари юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Олмазор туман умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва ота-оналар, Абдулла Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ профессор-ўқитувчилари, менежерлик курси тингловчилари иштирок этган семинарда Олмазор туман 46-умумий ўрта таълим мактаб директори Саида Турсунхўжаева, “Қуёш” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдуҳаким Қодиров, “Баркамол авлод” болалар маркази раҳбари Зумрад Ҳакимова, Тошкент шаҳар Ёшлар иттифоқи Олмазор туман бўлимининг ёшлар етакчиси Шукруллохон Анваров ва бошқалар беш ташаббус тўлақонли амалга оширилиши юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.

Ўзаро мулоқот жараёнида ўқувчи-ёшларнинг маънавий ва ғоявий тарбиясидаги мавжуд бўшлиқларнинг юзага келиш сабаблари, оқибатлари ва олдини олиш йўллари ҳақида ҳар бир ташкилот вакили ўз ваколати доирасида ечим ва таклифларини баён этди.

Амалий семинарда билдирилган таклифлар атрофлича ўрганилиб, 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича комплекс ёндошувни амалга ошириш режа дастури ишлаб чиқилди.

 

Азиза УСМОНОВА,

тадқиқотчи

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *