Бизнинг ижодкорларга 10 миллион доллар берса арзийди!
Бугун ижодкорларимиз www.facebook.com сайтини маънавий гуллари ила забт этмоқда! Ўша танлов ғолиблигини ўзбек ижодкорларига беришса адолатдан бўлур эди, дейди Дониш домла самимийгина.
Бугун ФБни Нусрат Раҳмат, Хуршид Дўстмуҳаммад, Шарофиддин Тўлаганов, Бахтиёр Ҳайдар, Ғайрат Мажид, Мунаввара Усмонова, Фарида Афрўз, Муҳаммад Исмоил, Шерқўзи Ғозиев, Шоира Исоқова, «Миллий Тикланиш», Хонбиби Ҳиммат қизи ва яна ўнлаб ижодкорларимизсиз тасаввур этиб бўлмай қолган-ку!
Энди қуйидаги эълонни ўқинг:
«Facebook» 10 миллион долларлик танлов эълон қилади. Унда барча қатнашиши мумкин
«Facebook» асосчиси Марк Цукербергнинг маълум қилишича, компания ижтимоий тармоқдаги энг қизиқарли гуруҳлар учун 10 миллион доллар қийматидаги маблағни грант сифатида ажратишга тайёр, деб хабар берди «Hi-News».
Ушбу маблағлар одатдагидек барча ғолиблар ўртасида тақсимланади. 100 дан ортиқ гуруҳнинг ҳар бири 50 минг доллардан, энг қизиқарли ва омадли гуруҳларнинг 5 таси эса 1 миллион доллардан олади.
«Буларнинг барчаси бутун дунёни ва барча фойдаланувчиларни бирлаштириш учун зарурдир ва асосий мақсад энг қизиқарли соҳаларни ривожлантиришга ёрдам бериш ва миллиардлаб одамларни турли жамоаларга ва қизиқарли гуруҳларга жалб этишдир», — дейди Цукерберг «Reuters» агентлигига берган интервьюсида.
Цукербергнинг ҳамкасби Женнифер Далскининг айтишича, танловда барча — яшаш жойи ва обуначилари сонидан қатъи назар қатнашиши мумкин. Ғолибларни мустақил экспертлар ва «Facebook» компаниясининг ходимларидан иборат комиссия танлаб беради.
xabar.uz
Сўнгги фикрлар